Кириш Регистрация
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ 1-0 Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне 3-0 Салернитана
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм 2-2 Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас 0-2 Жирона
27/04 18:00 Лечче 1-1 Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед 1-1 Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон 2-1 Лутон
27/04 19:00 Фулхэм 1-1 Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл 5-1 Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия 1-3 Хетафе
27/04 21:00 Ювентус 0-0 Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон - Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 16:00 Таиланд - Эрон
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья

Келажак жамоаси

Баҳо:
+ | -

2021 йилнинг 19 май куни Transfermarkt Мадриднинг «Реал» клуби тарбияланувчиси Давид Барралнинг Испания учинчи дивизионида қатнашувчи «Интер Мадрид» сафига ўтгани ҳақида билдирди...

Лекин Сантандернинг «Расинг» жамоасига тўланадиган компенсация миқдорини айтолмади. Сабаби оддий - Давид трансфери биткоинда амалга оширилган испаниялик биринчи футболчи бўлди. Бу Мадрид «Интер»ининг Ла Лигага чиқиш йўлида белгилаган глобал ва кўпқиррали стратегияси ҳисобланади.

Офлайнга ихтисослашган киберспорт лойиҳаси

«Интер» - Испаниянинг энг ёш клубларидан бири. 2002 йили унга асос солинганда, мамлакатдаги энг узун номга эга эди — Sports Action Section Club de Futbol Internacional de Madrid Deportes Sociedad Limitada. Мазкур лойиҳанинг бош сабабчиси ва акционери - Real Estate Services кўчмас мулк агентлиги раҳбари Стивен Ньюман клуб учун компания пулларидан ажратди.

2010 йилда мадридликлар тўртинчи дивизионга чиқишди, саккиз йилдан кейин эса 3-лигага йўл олиб, Испания кубогида ҳам дебютқилишди. Ньюман «Реал» ва «Барселона»гақарши ўйин ўтказиш орзусини рўёбга чиқариш учун клубга ривожланишнинг янги импульси кераклигини тушуниб турарди. Англиялик функционер онгли равишда аксарият клублар сингари бадавлат инвесторларни жалб қилиш йўлидан воз кечиб, асосий эътиборни замонавий технологиялар ва коммуникацияларга қаратди. 2018 йилда бизнесмен «Интер»ни «DUX Gaming» киберспорт клуби билан бирлаштириб, кейинчалик ҳам президент лавозимини сақлаб қолди.


Куртуа ва Иглесиас - клубнинг ҳамкор эгалари

«DUX Gaming» клубига YouTube порталида 7,8 млн., Twitch тармоғида эса 700 минг обуначиси бор испаниялик таниқли стримчи DjMaRiiO асос солган. Унинг жамоалари FIFA, NBA 2K ва F1 каби мусобақаларда беллашишади. Клуб етакчилари - жаҳондаги илк профессионал киберспортчи ҳамда eLaLiga Fifa чемпиони Хайме «Гравесен» Альварес.

«Киберчилар» билан бирлашувдан кейин футбол клубига «DUX Интернасьональ де Мадрид» деб ном қўйишди, тўлиқ ребрендинг амалга оширилди: кўк футболка ва оқ шортилар ўрнини оқ чизиқли қора жерсилар эгаллади. Ньюман тилга олган кучли импульс обрўли ва жиддий акционерларни жалб қилиш имконини берди - 2020 йилда Мадриднинг «Реал» жамоаси дарвозабони Тибо Куртуа ҳамда «Бетис» форварди Борха Иглесиас клубнинг ҳамкор эгаларига айланишди. Ҳар икки футболчига киберспорт ташкилотини офлайнга ўтказиш ғояси маъқул келди.

«Болалигимдан видеоўйинларга қизиқишим бор, шу боис, бундай лойиҳанинг фаол иштирокчисига айланишдан мамнунман, - дейди контент ташкил этилишида бевосита қатнашган Борха. - Муваффақиятга ишоняпман, чунки лойиҳада профессионаллар ишлашмоқда. Биргаликда ишлаш ва бир-биримиздан ўрганиш келгусида кўплаб устунликларни тақдим этади».


Дарвозада «ютубчи», Twitch орқали жонли трансляция

«Интер»даги янгиликлар клубга эътиборни янада кучайтирди ва машҳур футболчиларни жалб этиш имконини берди. Бугун биткоин эвазига сотиб олинган Барралдан ташқари собиқ профессионал киберспортчи Карлес «Колдериу» Сантало ҳам  шу жамоа шарафини ҳимоя қилмоқда. У ўсмирлик чоғлари «Жирона» ва «Эспаньол» академияларида шуғулланган, кейинчалик эса диққатини блогерликка қаратган. «Интер» учун унинг сейвларидан ҳам кўра, YouTube тармоғидаги 1,8 млн. обуначидан иборат аудиторияси кўпроқ аҳамиятлироқ. «Колдериунинг трансферидан хурсандмиз. У ёш клубимизнинг фанатлар базасига ёшларни чорлашда ёрдам берди», - дейди «Интер» спорт директори Рубен Андрес.

Карлес ўтган йили «Барселона» собиқ дарвозабони, ҳозирда «Орта»да ишлаётган Виктор Вальдес билан бирга ишлаш ниятини билдирганди. Мураббий қатъий талаблар қўйди: унинг жамоасида ўйнаш учун кипер блогерликни ташлаши керак. Колдериуга бу шарт ёқмади ва ҳозир бундан афсусланмаяпти - «Интер»да унинг видеороликлари фақат рағбатлантирилади.

Мадридликларнинг асосий ютуқларидан яна бири - ўйинларнинг Twitch орқали жонли эфирдаги трансляцияси. Учрашувларни таниқли футбол таҳлилчилари, журналистлар, блогерлар ва киберспортчилар шарҳлашади, трансляцияларни эса 15 мингга яқин киши томоша қилади.


Академия, аёллар футболига инвестиция ва биткоинлар

Клуб раҳбарлари ҳар томонлама ривожланишнинг муҳимлигини яхши ҳис қилишади. Ўтган йили «Интер» Мадрид четида ўз академиясини йўлга қўйди - унда олти ёш тоифасидаги болалар шуғулланишмоқда. Шунингдек, DUX Gaming аёллар футболига инвестиция киритмоқда. 2021 йилнинг мартида клуб иккинчи аёллар дивизионидаги «Логроньо» ФКни сотиб олди. «Биз аёллар футболини қўллаб-қувватлашни, унинг ўсишини кўришни хоҳлаймиз. Жамоамиз исталган мураккабликдаги лойиҳани ривожлантириш ва муваффақиятга эришишга қодирлигини исботлади», - дейди Куртуа фахрланиб.

Мадридликлар нафақат бугунги кун, балки келажакка қараб иш кўришади. «Интер» футболдаги топлар, блогерлар ва геймерларни жалб этишдан ташқари, замонавий электрон технологиялар ривожи учун ҳам ҳаракат қилади. 2022 йилдан бошлаб, футболчилар ва клуб ходимлари маошнинг 30 фоизини биткоинда олишмоқда. «Биз футбол оламида тўловнинг мазкур усулини қўллаган биринчи жамоа бўлишни хоҳлаймиз», - дейди Ньюман.

Ҳозирча «Интер»нинг турнирдаги натижалари ҳамин­қадар. Учинчи дивизиондаги энг юқори кўрсаткич ўтган мавсум қайд этилганди - «плей-офф»га чиқиб, Сегундада қатнашиш имконини берувчи финал босқичида ют­қазишди. Жорий мавсумда мадридликлар 14-поғонани эгаллаб туришибди, лекин раҳбарият бош мураббий Альфредо Сантаэленега тўлиқ ишонади. 1990 йилларда «Депортиво» ҳамда «Атлетико»да тўп сурган мутахассис жамоага ҳужумкор услубни сингдирмоқда. Кўп ҳолларда «Интер» қойилмақом футбол намо­йиш этади.

2020 йилнинг декабрида афсонавий Рауль қўл остидаги Мадрид «Реал»ининг ўринбосарларига қарши кечган баҳс шулар жумласидан. Ўшанда 1:2 ҳисобида ютқазаётган жамоа асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларнинг иккинчиси ўтиб бораётганда мағлубиятдан қутулиб қолганди. «Бундай ўйинлар клубдаги ўзига хосликни шакллантиради», - деганди Сантаэлена учрашувдан ке­йин қувончини яширолмай.

Мадридликлар воқеалар ривожини тезлаштирмоқчи эмаслар, бир неча мавсумдан кейин академия тарбияланувчилари ҳисобига юксалишдан умидворлар. Ҳозирча эса, «Интер»нинг асосий вазифаси - клуб билан ривожланишни истаган, лаёқатли ёшлардан иборат жамиятни шакллантириш. Киберспортдан футболга кириб келган шахс­лар зарур кўникмалар ва кетма-кетликнинг муҳимлигини исботлаб, куни келганда, фантастикани реалликка айлантириш ва Примерага чиқишни мўлжаллашмоқда.

Ў.УМАРОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 11:20, 21.06.2022.
Ўқилди: 1878 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.