Кириш Регистрация
04/03 00:30 Борнмут 0-0 Брентфорд
04/03 00:30 Эвертон 2-0 Бёрнли
04/03 00:30 Лидс 0-1 Сандерленд
04/03 01:15 Вулверхэмптон 2-1 Ливерпуль
04/03 18:45 Қўқон-1912 1-2 Пахтакор
04/03 19:15 Қизилқум 2-1 Андижон
04/03 23:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
05/03 00:30 Астон Вилла - Челси
05/03 00:30 Фулхэм - Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон - Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити - Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл - Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор - Бухоро
05/03 19:15 Машъал - Локомотив
05/03 19:30 Сурхон - Нефтчи
06/03 01:00 Тоттенхэм - Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор - Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна - Насаф
06/03 19:30 Хоразм - ОКМК

«Локомотив»да дебют қилган тўрт футболчи

Баҳо:
+ | -

«Локомотив» ёшларга ва ўз тарбияланувчиларига ишонч билдиришда давом этади.

Ўтган йил клубининг икки тарбияланувчиси — Нурмуҳаммад Тошпўлатов билан Жавоҳир Абдуалимов Суперлигада дебют қилганди. Бу йил эса ҳозирча тўрт нафар ёш футболчи асосий жамоада илк бор майдонга тушди.

Қуйида ушбу футболчилар ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.

Али Абдураҳмонов — ҳужумчи, 2003 йил туғилган.
Суперлига 2-туридан ўрин олган «Локомотив» — АГМК баҳси Али Абдураҳмонов учун Суперлигадаги илк ўйин бўлди. Ўшанда Али асосий таркибда майдонга тушиб, 78 дақиқа ҳаракат қилди.

Шерзод Комилов — ярим ҳимоячи, 2002 йил туғилган.
Шерзод Комилов жамоанинг яна бир футболчиси Дилшод Комиловнинг укаси. Суперлига 7-туридан ўрин олган «Нефтчи» — «Локомотив» учрашуви Шерзод учун Суперлигадаги дебют беллашув бўлди. У 81-дақиқада Санжар Қодирқулов ўрнига майдонга тушди.

Анвар Алижонов — ярим ҳимоячи, 2002 йил туғилган.
Суперлига 12-тур «Локомотив» — «Сўғдиёна» баҳсида клубнинг яна бир тарбияланувси Анвар Алижонов илк бор асосий жамоада ўз дебютини амалга оширди. Алижонов ўйиннинг 72-дақиқасида Ислом Рашидхонов ўрнига майдонга тушиб, ўзини кўрсатишга ҳаракат қилди.

Абдуллоҳ Йўлдошев — ҳимоячи, 2003 йил туғилган.
Абдуллоҳ Йўлдошев ҳозирча Суперлигада майдонга тушмаган бўлсада, «Хоразм» билан кечган Кубок ўйинида асосий жамоа либосида илк бор ҳаракат қилди. Жамоамиз 2:1 ҳисобида зафар қучган баҳсда Абдуллоҳ 88-дақиқада Нурмуҳаммад Тошпўлатов ўрнига майдонга тушганди.

Манба: lokomotiv.uz

Умид қиламиз, ушбу футболчилар Париж-2024 йўлланмаси учун кураш олиб борадиган Ўзбекистон U23 терма жамоасига киришда рақобатни юзага келтиришади.

Киритилди: 15:53, 21.06.2022.
Ўқилди: 1652 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.