"Севилья" клуби раҳбарияти ҳимоячи Жюль Кунденинг Англия Премьер-лигаси клуби билан 5 йиллик шартномага келишиб олганини билади. Франциялик футболчи "Челси"га ўтиш жараёни тугашини кутмоқда, деб хабар беради Marca.
Айни дамда "Челси" "Севилья"га Кунде трансфери бўйича ҳеч қандай расмий таклиф билан чиққани йўқ. Испания клуби ҳали ҳам лондонликлардан франциялик футболчининг қийматини муҳокама қилиш учун аниқ ҳаракатни кутмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Кундега "Барселона" ҳам қизиқмоқда, аммо Каталония клуби айни дамда Франция терма жамоаси футболчисининг трансфери учун 60 миллион евро тўлашга қурби етмайди.