Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина - Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

Луисма Эрнандес: «Бугунги ўйиндан мамнунман»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаcининг 12-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Металлург” (0:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида бекободликлар  бош мураббийи Луисма Эрнандес иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб берди. Испаниялик мутахассис одатдагидек  ўз сўзини ўйин ҳақидаги фикрлари билан бошлади.  

— Албатта, мухлисларга тўла стадионда ўйнаш биз учун бироз қийин бўлди. Лекин, биз бу баҳсга жуда кучли тайёргарлик кўргандик. Ҳимояда ҳам ишончли ўйин кўрсатишга бел боғлагандик. Ўйлашимча, учрашув жуда яхши ўтди. Шогирдларимнинг намойиш этган ўйинларидан мамнунман.

— Сизнингча, бугунги дуранг натижа жамоангиз учун ғалабага тенг бўлдими?
— Ўйлашимча, мазкур ўйин мувозанат остида ўтди. Тўғри, тўп назорати ва имкониятлар яратиш бўйича “Навбаҳор” устунликка эришди. Ҳимояда зич ўйин кўрсатдик. Фикримча, иккала жамоа ҳам тенг ўйин кўрсатди.

— Натижадан қониқдингизми?
— Бугунги ўйиндан мамнунман. Бизда бир неча имкониятлар ҳам юзага келди. Аммо гол ура олмадик. Натижага келадиган бўлсак, кўнглим тўлди.

— “Металлург” таркибида бугун энг яхши ўйин кўрсатган футболчилардан бири бу дарвозабон Акмал Ортиқов бўлди. У асли наманганлик ҳисобланади. Бу Акмалга мазкур баҳсда қўшимча иштиёқ берди, деб ўйлайсизми? Умуман, ўйинга дарвозабон танлаш жараёни қандай бўлди?
— Акмал билан бир йилдан бери бирга фаолият юритмоқдамиз. Бугун унинг ўйинидан қониқдим. Ушбу учрашувда майдонга тушиш навбати Акмал Ортиқовга келганди. Айнан шунинг учун ҳам уни асосий таркибда майдонга туширдим.

— Иккинчи давра олдидан қайси позицияларни кучайтирмоқчисиз?
— Йил бошида тузилган шартномамда легионер олмаслик борасида банд бор. Шу сабаб ҳам, шу пайтгача фақат маҳаллий футболчилар билан ишлаб келдик. Биринчи даврадан сўнг таркибимизга янги футболчилар келиб қўшилиши эҳтимоли бор. Хабарингиз бор, “Металлург” клубида “Реал Мадрид” фонди қошидаги академия ҳам фаолият юритади. Келажакда айнан шу академия билан ҳамкорлик қилиб, ўзбек футболига яхши ўйинчилар етказиб бериш ниятимиз бор.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 05:13, 22.06.2022.
Ўқилди: 950 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.