Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия 0-2 Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Футбол тарихидаги ғалати ҳолатлар ҳақида

Баҳо:
+ | -

Футболда ҳамма нарса бўлади деган гап рост бўлса керак. Агар ишонмасангиз қуйидаги ғалати ҳолатларга эътибор қаратинг.

Фернандо Редондо

Собиқ «Реал» ҳамда «Милан» ярим ҳимоячиси бўлган Фернандо Редондо 1998 йилда ғалати сабабга кўра Аргентина билан Жаҳон чемпионатига бора олмай қолади. Ўша пайтдаги Аргентина устози Даниэль Пассарелья ўз жамоасида бир жинсли ёки узун соч билан сирға тақадиган ўйинчиларни кўришни истамайди. Кейинчалик Редондо бу воқеани шундай эслайди: «Мен ўшанда яхши формада эдим. Аммо Пассарелья ғалати қоидалари билан мени жамоага киритмади. Агар киришни хоҳласам, сочимни олдириб ташлашимни айтди. Мен бундай қилишга ҳеч қандай сабаб кўрмадим ва рад жавобини бердим».


Жузеппе Рейна

Футболчи бирор жамоага ўтаётганда шартлар аниқ қилиб келишиб олинади. Аммо у шарт ғалати бўлиши ҳам мумкин. Масалан, немис ҳужумчиси Жузеппе Рейна 1996 йилда «Арминия» сафига ўтаётган пайтда клубдан ҳар йили ўзига янги уй қуриб беришни сўрайди. Клуб эса бунга кўнади. Аммо Рейна ўз шартини айтганда клуб раҳбарига уйнинг ҳажми ҳақида маълумот бермайди. Шу сабаб «Арминия» футболчига уч йил давомида Лего ўйинчоғидан уй ясаб беради.

Кэйсукэ Хонда

Япон афсонаси Ҳонда 2020 йилнинг январида Бразилиянинг «Ботафого» клубога ўтади. Аммо Бразилиянинг энг жиноят урчиган шаҳри бўлмиш Рио де Жанейрога кўчиш Ҳондада қўрқув уйғотади. Шу сабаб у ўзи битим тузган клубидан шартномага қурол олиб бериш шартини ҳам қўшишни талаб қилади. Энг қизиғи, «Ботафого» бунга рози бўлади. Аммо Ҳонда Жанубий Америкада кўп қолмади. 35 ёшли футболчи айни дамда Литва чемпионатида тўп тепмоқда.

Левандовски

«Боруссия Дортмунд» ҳужумчиси эркин агентга айланибди деган гапни эшитган «Реал» ҳамда «Бавария» Левандовскига таклиф киритади. Польшалик учун «Бавария»дан кўра, «Реал» катта пул ваъда қилган эди. Унда ҳафтасига 160 минг фунт маош ҳамда 10 миллион фунт бонус бор бўлган. Бироқ шунга қарамай, Левандовски «Бавария»ни танлайди.

Месси

2021 йилга қайтиб, дунёдаги энг кутилмаган ва мега трансферга гувоҳ бўламиз. Лионель Месси дунёни ҳайратга солиб, ўз севимли жамоаси бўлмиш «Барселона»дан «ПСЖ» сафига йўл олганди. Ҳеч ким ўйламаган ҳолда бу нарса содир бўлади. Мессининг «ПСЖ» билан тузган шартномасида қизиқ шартлар мавжуд эди. Хусусан, унда футболчининг каталон тилида қандай гаплашиши, янги ҳаётга қанчалик тез мошлашиши, допинг билан боғлиқ жиҳатлари борми ёки йўқ каби бандлар бўлган. Шундай бўлсада у Парижга кўчади.


Исматов Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 17:59, 22.06.2022.
Ўқилди: 1575 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.