Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Юнон-рум кураши: ҳамюртимиз Шаҳзод Рўзиохунов ўсмирлар ўртасида Осиё чемпиони!

Баҳо:
+ | -

Шу кунларда Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳри эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича ўсмирлар (U 17) ҳамда ёшлар (U 23) ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қиляпти.

Айни дақиқаларда юнон-рум кураши бўйича финал беллашувлари ўтказилмоқда ва эътиборга молик жиҳати, Тойлоқ олимпия ва паралимпия захиралари коллежининг 9-синф ўқувчиси Шаҳзод Рўзиохунов Осиё чемпионлигини қўлга киритди. 45 кг вазн тоифасидаги юнон-рум курашчимиз ҳал қилувчи финал учрашувида эронлик Фарзад Балутакийни сўнгги усул эвазига мағлуб этиб, олтин медалга эга чиқди.

Валижон Жонхўрозов ва Фаррух Усмоновнинг шогирди ҳисобланган Шаҳзод финалга қадар Жанубий кореялик Хан Ужин (8-0), япониялик Тайга Кишида (6-0), қозоғистонлик Шингизхан Абдихалимов (3-2)ни мағлуб эта олди. Фақат учинчи даврада финалдаги эронлик рақибига ютқазиб қўйганди. Олтин медаль учун кечган беллашувда ўша мағлубият аламини чиройли тарзда олишни уддалади.

Биз ёш спортчимизни ушбу ажойиб ғалаба билан табриклаймиз.

Манба: minsport.uz
Киритилди: 21:05, 22.06.2022.
Ўқилди: 1483 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7558]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4258]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3334]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3283]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2855]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2399]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1690]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1631]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1576]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1519]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик