Лиссабоннинг "Бенфика" клуби "Ривер Плейт" ярим ҳимоячиси Энцо Фернандес билан шартнома имзолаганини эълон қилди. Аргентиналик ярим ҳимоячининг трансфери “бургутлар”га 10 миллион еврога тушди. Яна 8 миллион бонус сифатида тўланиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ футболчига "Манчестер Сити", "Манчестер Юнайтед" ва "Реал" жиддий қизиқиш билдираётган бўлсада, иқтидорли ярим ҳимоячи учун курашда айнан "Бенфика" ғолиб чиққанди.
21 ёшли Фернандес ўтган мавсумда "Ривер Плейт" таркибида 8 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Футболчи Аргентинанинг бошқа бир клуби – “Дифенса ва Хустисия” жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланади.
У Аргентинанинг энг умидли футболчиларидан бири саналади. Футболчи "Бенфика" билан 5 йиллик шартнома имзолади.