Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

«Олимпик» футбол клубининг умумий бошқаруви МОҚ раиси ўринбосари Сакен Полатовга топширилмоқда

Баҳо:
+ | -

Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма олиш мақсадида ташкил этилган «Олимпик» футбол клуби жорий мавсум Суперлигада ўзининг ёрқин ўйинлари билан минглаб мухлислар қалбини забт этиб келмоқда. Жамоа фаолиятини янада кучайтириш, олдинга қўйилган вазифаларни пухта амалга ошириш йўлида клубга янги раҳбар тайинланди.

Унга кўра, МОҚ раиси ўринбосари, Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов «Олимпик» клуби президенти сифатида жамоанинг умумий бошқарувини юритади. Сакен Жетибаевич ўзининг «Локомотив» клубидаги фаолияти билан футбол соҳасида бой катта тажрибага эга мутахассис ҳисобланади.

У «темирйўлчилар» билан 3 бор мамлакат чемпионлигини (2016, 2017, 2018) қўлга киритган. Шунингдек, яна 3 марта Ўзбекистон кубоги (2014, 2017,2018) баҳсларида ғалаба қозонган. Жамоа унинг бошқарувида 2016 йил Осиё чемпионлар лигасида чорак финалгача етиб борган.

Шу тариқа Сакен Полатовга яна бир муҳим миссия – Олимпиячиларимиз билан Париж-2024 йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси юклатилмоқда. 1-19 июнь кунлари мамлакатимизда ўтказилган U23 Осиё кубогида ёшларимизнинг финалгача етиб боргани бу йўлда олиб борилаётган ишлар қанчалик тўғри йўлга қўйилганидан далолат бермоқда. Ишонамизки, Сакен Жетибаевич бошқарувида «Олимпик» янада кучайиб, ўзбек футболи мухлисларини хурсанд қилишда давом этади.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Сакен Полатовга янги ва масъулиятли лавозимда олдинга қўйилган вазифани уддалашда куч-ғайрат ва омад тилайди.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 17:33, 23.06.2022.
Ўқилди: 1299 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.