Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Диёр Имомхўжаев: «Олимпик» ғояси илгари сурилганда унга қарши овоз берганман

Баҳо:
+ | -

Сакен Пўлатов де факто «Олимпик» клуби асосчиларидан ҳисобланади. Эндиликда де юре «Олимпик» клуби бошқаруви ҳам спорт функционерининг қўлига ўтди. Бир вақтнинг ўзида Пўлатов Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Бокс федерациясида ҳам раҳбарлардан бири ҳисобланади.

Пўлатовлар оиласи аввалдан футбол ва футзал мухлислари ҳисобланади. «Локомотив» кетма-кет уч бор (2016, 2017, 2018) мамлакат чемпионлигини қўлга киритишида ҳам Сакен Пўлатовнинг хизмати катта.

«Олимпик» ташкил этилишидан асосий мақсад — Париж-2024 олимпиадасига йўлланма олиш. U23 Осиё чемпионатида жамоа потенциали бутун Ўзбекистонга кўринди. Жамоадаги принцип ва ғоялар чемпион «Локомотив»никидан фарқ қилади.

«Олимпик» ғояси илгари сурилганда унга қарши овоз берганман. Жамоа 2002 йилда сунъий кучайтирилган «Пахтакор»га ўхшаб қолиши ва шу ғоя оқибатлари яна айланиб келишини истамаганман.

Темур Кападзе билан суҳбатдагина «Олимпик» «Пахтакор», «Насаф» ёки бошқа клублардаги асосий футболчиларга (Ҳожимат Эркинов, Иброҳимхалил Йўлдошев, Диёр Холматов, Ҳусайн Норчаев ва ҳоказо) тегмаслиги, балки захирада қолиб кетаётган иқтидорларга имконият бериш орқали, олимпия термасида кучли рақобат ҳосил қилиш ниятида эканлигини тушунганмиз. Айнан шундан келиб чиқиб ЎФА президенти жамоани Про лигага қўшиш топшириғини берган ва ўтган мавсум «Олимпик» ўз кучи билан Coca-cola Суперлига йўлланмасини қўлга киритган. Яхши биласизки, 20 йил аввал Кападзе, Нестеров, Жепаров ва яна қатор футболчилар сунъий йиғиб олинган, бир жамоани кучайтириш орқали чемпионатда интрига ўлган, мухлислар ташрифи кескин камайиб кетган. Қолаверса, биз на жаҳон чемпионатига чиқдик ва на Осиёни олдик.   

«Олимпик» эса эътиборда четда қолаётган иқтидорлар билан инқилоб қила олди. Агар ўша вақтда барча номзодлар бир жамоага йиғиб олинганида, бу қолган клубларга нисбатан катта ноҳақлик бўларди. Ҳар бир клуб ўз мевасидан фойдаланиш ҳуқуқига эга. «Олимпик» ўз жамоасида асосий таркиб учун потенциали катта футболчиларга тегмади ва фақатгина эътибордан четда қолаётган номлар билан жамоа тузди. Умид қиламанки, бу йўналиш яқин келажакда ўзини оқлайди.

Диёр Имомхўжаев.

Манба: https://t.me/diyorimamkhodjaev
Киритилди: 19:09, 23.06.2022.
Ўқилди: 2962 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.