Испаниянинг “Севилья” клуби Лондоннинг “Челси” ва Каталониянинг “Барселона” клублари қизиқаётган ҳимоячиси Жюль Кунденинг нархини элон қилди. Журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, Андалусия клуби франциялик футболчини 65 миллион евродан кам бўлмаган пул эвазига қўйиб юборади.
Кундени қўлга киритиш учун асосий фаворит "Челси" бўлиб, франциялик футболчи билан 5 йиллик шартнома шартларини келишиб олган. Бундан ташқари, "Барселона"дан фарқли ўлароқ, Лондон клуби трансфер учун пулга эга.