"Лидс" ярим ҳимоячиси Калвин Филлипс Англиянинг амалдаги чемпиони сафига қўшилишга бир қадам яқинлашди.
"Манчестер Сити" ва "Лидс" Англия терма жамоасининг ярим ҳимоячиси трансфери шартлари бўйича оғзаки келишувга эришди. Айни пайтда музокаралар муваффақиятли якунига яқин турибди. The Athletic нашрининг маълумотига кўра, ушбу трансфер бонусларни ҳисобга олмаганда тахминан 49 миллион еврони ташкил қилади.
Калвин Филлипс ўтган мавсумдаги барча мусобақаларда "товуслар" сафида 23 ўйин ўтказиб, битта гол ва битта голли узатмани амалга оширган. 26 ёшли футболчи жароҳати сабаб мавсумнинг муҳим қисмини ўтказиб юборди.