Бироз аввалроқ "Ливерпуль" ҳужумчиси Минаминонинг "Монако"га ўтиши ҳақида хабар берган эдик.
Бунга французлар бош мураббийи Филипп Клеман муносабат билдирди. "Биз жуда хурсандмиз, унинг трансфери аввалдан бизнинг устувор вазифамиз эди", - дейди 48 ёшли мутахассис.
Минамино ўтган мавсумда "Ливерпуль" сафида барча турнирларда 22 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол уриб, 1 та голга ассистентлик қилди.
Transfermarkt сайти 27 ёшли япониялик футболчини 12 миллион еврога баҳоламоқда.













