"Челси" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Хаким Зиеш фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши кутилмоқда.
Ҳозирда унга "Милан", "Лион", "Рома" ва "Марсель" қизиқиш билдирмоқда, дея хабар берди Daily Mail. Қайд этилишича, 29 ёшли марокашлик футболчини "Аристократлар" муносиб таклиф тушса, қўйиб юборишга тайёр.
Transfermarkt Зиешни 28 миллион еврога баҳолаган. У Англия Премьер-лигасининг ўтган мавсумида 23 та ўйинда 4 та гол ва 3 та голли узатма амалга оширди.