"Монако" клуби ҳужумчи Андреа Белоттини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Foot Mercato хабарига кўра, клуб 28 ёшли италиялик футболчига 2025 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилишга тайёр.
Олдинроқ, Белотти "Торино" билан 2022 йилнинг 30 июнида тугайдиган шартномани узайтирмаслиги ҳақида хабар берилганди.
Футболчининг ўзи фаолиятини «Милан»да давом эттиришни хоҳлайди, аммо Милан клуби билан музокаралар қийин кечмоқда.
Белотти ўтган мавсумда "Торино" сафида А Серияда 22 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.