Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Бадиий гимнастикачиларимиз Осиё чемпионатини 17 та медаль билан якунлашди

Баҳо:
+ | -

6 та олтин ва 3 та кумуш. Бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Таиланднинг Паттайя шаҳри мезбонлик қилган қитъа биринчилигининг сўнгги кунида мана шунча медалларни қўлга киритди.

Бугунги кун Тахмина Икромованинг бенефисига айланди дейиш мумкин. Спортчимиз ҳалқа, тўп ва булава машқларида тенгсиз, деб топилди. Шунингдек, яна бир таниқли вакиламиз Сабина Ташкенбаеванинг тўп билан амалга оширган дастури кумуш медалга лойиқ кўрилди.

Гуруҳ машқида 3 тасма ва 2 тўп билан ўз дастурини ижро қилган қизларимиз ҳам қитъамиз вакилалари орасида энг юқори кўрсаткични қайд этишди. Жамоамиз ҳисобига яна 2 та олтин медални ёшлар тоифасида Эвелина Аталянснинг булава, Вилана Савадяннинг эса тасма билан чиқиши келтирди. Гуруҳ машқида 5 тўп билан ўз чиқишларини намойиш этган қизларимиз эса шоҳсупанинг иккинчи поғонасига кўтарилишди.

Шу тариқа, терма жамоамизнинг мазкур қитъа биринчилигида жамғарган медаллари 10 та олтин, 5 та кумуш ва 2 та бронзани ташкил этмоқда. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Ўзбекистон гимнастика федерацияси ва бадиий гимнастика бўйича терма жамоамизни қитъа биринчилигида эришган ушбу ютуғи билан қутлаб қолади.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 21:09, 26.06.2022.
Ўқилди: 2468 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.