"Женоа"нинг собиқ ҳужумчиси Маттиа Дестро фаолиятини "Эмполи"да давом эттиради, дея хабар беради инсайдер Николо Скира.
У яна бир мавсумга узайтириш имконияти билан бир йиллик шартномага рози бўлди. 31 ёшли ҳужумчининг маоши йилига 900 минг еврони ташкил қилади.
Душанба куни Дестро тиббий кўрикдан ўтади, шундан сўнг у шартномани расман имзолайди.
Ўтган мавсумда ҳужумчи А серияда 27 та ўйин ўтказиб, 9 та гол урган.