"Барселона" бош мураббийи Хави ҳужумчи Усмон Дембеле билан шартномани узайтириш борасида янги уринишлар қилмоқда, деб хабар беради Sport.es.
Манбага кўра, Каталония клуби мураббийининг ўзи 25 ёшли футболчининг агенти билан янги учрашув ўтказиш ташаббуси билан чиққан ва шу сабаб унинг таътилини тўхтатган. Хави Дембелени "Барселона" таклиф қилган янги шартнома шартларини қабул қилишга ишонтирмоқчи.
Дембеленинг "Барселона" билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Усмон ўтган мавсумда Ла Лиганинг 21та ўйинида майдонга тушиб, 1та гол урди ва 13та голга ассистентлик қилди.