Кириш Регистрация
19/04 12:00 Хитой 0-1 Вьетнам
19/04 14:00 Австралия 2-4 Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма 0-5 Таиланд
19/04 18:00 Хитой 0-2 Жанубий Корея
19/04 19:00 Ироқ 1-4 Ўзбекистон
19/04 20:30 БАА - Япония
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа 0-1 Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис
21/04 05:00 Монпелье - Реймс
21/04 15:30 Сассуоло - Лечче
21/04 16:00 Таиланд - Вьетнам
21/04 16:00 Мьянма - Хитой
21/04 17:00 Хетафе - Реал Сосьедад
21/04 17:30 Эвертон - Ноттингем Форест
21/04 18:00 Лилль - Страсбур
21/04 18:00 Реймс - Монпелье
21/04 18:00 Гавр - Метц
21/04 18:00 Торино - Фрозиноне
21/04 19:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 19:00 Астон Вилла - Борнмут
21/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
21/04 19:00 Ироқ - Австралия
21/04 19:15 Альмерия - Вильярреал
21/04 20:05 Брест - Монако
21/04 20:30 Фулхэм - Ливерпуль
21/04 21:00 Салернитана - Фиорентина
21/04 21:30 Алавес - Атлетико
21/04 22:00 Тулуза - Марсель
21/04 23:45 Монца - Аталанта
22/04 00:00 ПСЖ - Лион
22/04 00:00 Реал Мадрид - Барселона

АПЛ грандларида трансфер “югур-югур”лари ёҳуд янги мавсумда қайси жамоа чемпионликка муносиб?

Баҳо:
+ | -

“Вест Хэм” янги мавсумда Конференция лигасида ғалаба қозонишга ва АПЛда кучли тўртлик киришга тайёрланмоқда

Мавсум якунига кўра, “Вест Хэм” АПЛда еттинчи ўринни эгаллади ва Европа лигасининг ярим финалига йўл олди. Девид Мойес жамоаси бунданда кўпроқ нарсага эришиши мумкин эди, аммо клуб таркибдаги ранг-баранглик масаласида оқсади. “Болғачилар” ёзда айнан шу нарса устида ишлашади. “Ренн” марказий ҳимоячиси Наиф Агер аллақачон шартнома имзолаган ва Ареоля шартномасида баъзи кичик тафсилотларни ишлаб чиқиш керак. Франциялик дарвозабон ўтган мавсумни “Вест Хэм”да ижара асосида ўтказган бўлса, эндиликда лондонликлар “ПСЖ”дан Альфонсни сотиб олишади ва у билан 5 йиллик шартнома имзолашади.

Мухлислар, айниқса, Майкл Антонио якка ўрнашиб олган марказий ҳужумчи позициясида янги иқтидорларни кутишмоқда. Сўнгги миш-мишларга қараганда, жамоада “Наполеон режаси” бор. “Болғачилар”нинг қисқа рўйхатидан ҳужумчи Армандо Броя, вингерлар Жесси Лингард (эркин агент) ва Арно Данжума (“Вильярреал”), шунингдек, марказий ярим ҳимоячи Жеймс Уорд-Проуз ҳам бор. Агар “Вест Хэм” ушбу футболчиларнинг барчасини ўз сафига қўшиб олса, кейинги мавсумда Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашиши шарт бўлади.

“Манчестер Юнайтед” трансферлар масаласида ўзининг сусткашлиги билан тен Хагнинг муваффаққиятга эришиш имконяитларини пасайтирмоқда

Бугун “Манчестер Юнайтед”даги вазият атрофлича муҳокама қилиняпти. “МЮ”да ҳали трансферлар йўқ, улар фақат орзу қилишлари мумкин. Жамоа Френки де Йонгни қўлга киритмоқчи, Кристиан Эриксенни таклиф қилмоқчи. Эрик тен Хаг таклифи билан “Аякс” футболчиларига кўз тикмоқда. Айтганча, Голландияда “Манчестер Юнайтед”да ишлаш тен Хаг учун катта умидсизликка айланади, деган фикр оммалашиб бормоқда. Голландиялик журналист Марсель ван дер Краннинг фикрича, Эрикни даҳшатли мавсумолди жарайёнлари кутмоқда, чунки “Манчестер Юнайтед” бирорта ҳам ўйинчи билан шартнома имзоламаган ва жамоа катта қийинчиликларга дош беришга тайёр эмас.

“Арсенал”да учта расмий, яна учта норамий трансфер: энг катта юлдуз – Габриэль Жезус

“МЮ”дан фарқли ўлароқ, “Арсенал” Чемпионлар лигасига йўл олмагани ва еврокубокларга қайтмагани учун трансфер бозорида кескин юришларни амалга оширмоқда. Июнь ойида “канонирлар” аввалига 19 ёшли “Сан-Паулу” вингери Маркиньоснинг трансфери бўйича келишиб олди, кейин “Порту” ҳужумкор ярим ҳимоячиси Фабио Виейра билан 35 миллион еврога шартнома имзоладилар ва бугун АҚШнинг “Нью Инглэнд Революшн” клубидан дарвозабон Меттью Тёрнерни сотиб олиш бўйича келишувни якунладилар.

Бундай фаолликка қарамай, “Арсенал”нинг ёзги асосий трансферлари ҳали олдинда: Аргентина терма жамоаси ҳимоячиси ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Лондонга келиши керак. Маълум бўлишича, “Арсенал” “Аякс” билан Лисандро Мартинесни сотиб олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Ҳозирча келишувга эришилмаган, аммо клублар кейинги музокараларда муросага келишлари мумкин. Айни пайтда ишончли манбалар “Арсенал” ва “Ман Сити” Габриэль Жезус бўйича 45 миллион фунт стерлинг эвазига принципиал келишувга эришилганини тасдиқлади.

Антонио Конте “Тоттенхэм”ни буюк жамоага айлантирмоқчи.

Конте “Тоттенхэм” трансфер бозорида жуда ишбилармон ва етук, умидсиз лойиҳани қабул қилмайдиган Антонио Контенинг таъсирини ҳис қилиш мумкин. “Шпорлар” Иван Перишич ва Фрейзер Форстер билан эркин агент сифатида шартнома имзолашди ва “Брайтон” ярим ҳимоячиси Ив Биссума учун 29 миллион евро тўлашди. “Тоттенхэм” бу билан тўхтаб қолмоқчи эмас, бугун эса лондонликлар “Эвертон”га “пакет таклиф” тайёрлаётгани малум бўлди.

“Тоттенхэм” Мерсисайд клубидан икки футболчини – бразилиялик ҳужумчи Ришарлисон ва 21 ёшли қанот ҳимоячиси Энтони Гордонни харид қилишга уриниб кўради. Жамоа уларни келажак учун тўғри танлов, деб ҳисоблайди. Қолаверса, Антонио Контега яна бир марказий ҳимоячи керак. Номзодлар орасида “Барселона”дан Клеман Лангле ва “РБ Лейпциг”дан Йошко Гвардиол бор. “Тоттенхэм” янги мавсумда ўзини қандайдир соврин ютмоқчидек тутади.

“Челси” Раҳим Стерлинг бўйича “Ман Сити”га таклиф билан чиқди

“Челси”нинг техник директори ва спорт маслаҳатчиси бўлган Петр Чех клубни тарк этди. “Аристократлар” турли трансфер йўналишларида пайдо бўлмоқда, ҳозирча жамоа ҳали ҳеч бир футболчи билан шартномани якунлагани йўқ. Аммо лондонликлар янги юлдузни қидирмоқдалар.

“Челси” Раҳим Стерлингни “Манчестер Сити”дан олиб кетишга ҳаракат қилмоқда. “Шаҳарликлар” мулоқотга очиқ, бироқ ҳозирча ўзларига тўлиқ мос келадиган таклиф олгани йўқ. Раҳимнинг “Сити” билан шартномаси келаси ёзда тугайди ва унинг кетиш истаги клубни ҳаракат қилишга мажбур қилмоқда.

Томас Тухель аллақачон Стерлинг билан футбол ўйнаш масалаларини ишлаб чиқмоқда, бироқ биринчи навбатда пул “гапириши” керак. “Манчестер Сити” ўз футболчиси учун 50 миллион фунт талаб қилмоқда, “Челси” эса нархни пасайтирмоқчи. Стерлингга қизиқиш ниҳоятда жиддий, аммо номзодлар орасида Ришарлисон ва “Барселона” билан шартномаси шу ҳафта якунига етадиган Усмон Дембелени учратиш мумкин.

“Ливерпуль”нинг келаси йил учун махсус режалари бор

Барча нарсани олдиндан режалаштирган битта клуб бўлса, у ҳам “Ливерпуль”дир. Ушбу ёзда “қизиллар” Садио Манени “Бавария”га қўйиб юборди ва Дарвин Нуньесни марказий ҳужум чизиғига қўшиб олди. Шунингдек, мерсисайдликлар “ўсиш учун” иккита трансферни амалга оширишди, 19 ёшли Фабио Карвалью ва 18 ёшли Калвин Рэмзи биргаликда 10 миллион еврога тушди. “Ливерпуль”да устувор трансфер вазифалари қолмаган, аммо келажак учун улкан режалар мавжуд.

Мерсисайдликлар Муҳаммад Салоҳнинг кетишига тайёр бўлиши керак, клубда мисрлик футболчининг ўрнига номзодлар рўйхати аллақачон мавжуд. 2023 йилда эса Юрген Клопп Дортмунднинг “Боруссия” клубидан Жуд Беллингемни сотиб олмоқчи. Гвардиола ҳам ёш англияликни ҳайратда қолдиради, аммо “Манчестер Сити” Калвин Филлипсни сотиб олиб, ярим ҳимоячилар борасида улкан рақобатини яратади. Клопп эса Жудни бошланғич таркиб ваъдаси билан жалб қилмоқчи. Бироқ “Ливерпуль”нинг бошқа давлатдан хавфли рақиб бор: “Реал” Беллингемни 2023 йилги трансфер режаларига киритган.

“Манчестер Сити” нафақат сотади, балки сотиб ҳам олади

“Шаҳарликлар” икки футболчини АПЛнинг “катта олтилик” клубларига қўйиб юбориши мумкин: Стерлингни “Челси”га, Жесусни “Арсенал”га. Гвардиола айтганидек, у ўз жамоасида норози ўйинчиларни кўришни истамайди. Аммо норози бўлган футболчидан қутулса, ўз ўрнидан қониқадиган ўйинчи билан шартнома имзолаши керак. “Манчестер Сити” аллақачон Эрлинг Холандни қўлга киритди ва Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Калвин Филлипс навбатдаги трансфер мақсади бўлиб турибди. “Лидс” билан келишув якунланиш арафасида ва бу трансфер Англия чемпионига 45-50 миллион еврога тушади.

Киритилди: 10:00, 28.06.2022.
Ўқилди: 7368 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.