Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 19:00 Ал-Айн 1-2 Ал-Аҳли (СА)
25/11 21:00 Истиқлол 0-0 Пахтакор
25/11 21:00 Ал-Ғарафа 0-0 Ан-Наср (СА)
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
25/11 23:00 Ар-Райян - Персеполис
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Кейруш: "Бугун буюк жамоа, буюк футболчилар ва буюк мураббийга қарши ўйнадик"

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон - Эрон учрашуви якунига етганидан кейин бўлиб ўтган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида, форслар бош мураббий Карлос Кейруш иштирок этди.

Карлос Кейруш: — Бириничи навбатда айтишим мумкин, бугун барчамиз чиройли футбол томоша қилдик. Иккала жамоа мухлисларини мана шундай ажойиб мусобоқа бошлангани билан табриклайман.

Бу учрашуви биз учун жуда ҳам қийин кечди. Биз бугун буюк ғалабани қўлга киритдик. Нима учун мен бу ғалабани буюк деяпти? Чунки, биз буюк жамоага, буюк футболчиларга, буюк мураббийга қарши ўйин ўтказдик.

Биз тиктикамизни асосан 90 дақиқа давомида куриш олиб боришга ва футболчиларимни 90 дақиқа давомида жанг қилишлари учун тузгандик. Якунда буни уддалаб, ижобий натижага эриша олдик. Айниқса, Ўзбекистон томонидан уйиштирилган иккита ҳавфли вазиятдан кейин биз ўзимизга келдик. Ўзимизни курашувчанлик ва жанговар тарзда рақибга қарши ўйнимишизни тиклаб бордик.

Кеча мен такидлаб ўтганимдай, бу саралашдаги 8та ўйин ва 8та финал деганидир. Ўзбекистонликлар, Қатар, Ливан ва кореяликларга қарши яхши ўйин кўрсатишади. Бу барча жамоалар учун ЖЧга бориш учун сўнги имконият бўлганлиги сабаб, барча жамоалар ҳар бир ўйинни финалдай қабул қилади

- Япониялик ҳакам ҳақида нима дея оласиз?
- Мен ҳатто ҳакамларнинг япониялик эканлигини ҳам билмасидим. Улар япониялик эканлигини сиздан эшитиб турибман. Менинг вазифам уларни ишини баҳолаш эмас. Ҳакам ҳақидаги фикрлар бош мурабий томонидан эмас, матбуот томонидан билдириши керак.

- Ўзбекистон ҳақидаги фикрларингиз, устимиздан ғалаба қозонганингиз учунми ёки бошқа жамоалар ҳақида ҳам шунақа фикр билдирасизми?
- Бу албатта оддий бир хушомад эмас! Мен, Ўзбекистон терма жамоаси ҳақидаги фикрларим яхши эканлиги учун билдириб ўтдим. Бугун Ўзбекистон фaнтастик ўйин кўрсатди. Сизлар бундай жамоангиз борлигидан фаxрланишингиз керак.

- Аввало ажойиб ғалаба билан табриклайман. Эрон терма жамоаси дастлабки таркиби иккинчи бўлимдаги таркибидан фарқ қилди. Умуман ўйин ҳақида нима дейсиз? (Эронлик журналист)
- Биз бу натижага ўз-ўзидан эришганимиз йўқ. Биз режа асосида ишладик. Биринчи бўлимда Ўзбекистонни яхши ўргандик ва бўш зоналарни топишга харкат қилдик. Булардан иккинчи бўлимда булардан фойдаланишга урундик. Ўйин тугаши арафисда Ўзбекистон хужумига ташланарди биз буни олдиндан биларлик ва бундан фойдаландик

- Эрон терма жамоаси бугун маҳорат эвасига ғалаба қозондими? Умуман, ғалабангизга неча фоиз омад ва неча фоиз маҳорат сабаб бўлди?
- Мен бир нарсани айтишни истардим, футболда яхши ишласангизгина сизга омад кулиб боқади. Шубҳасиз, биз бугун жонимизни жабборга бериб ўйнадик ва натижага эришдик. Бу бошланиши. Ҳозир ҳеч нима ҳал бўлгани йўқ. Жўжани кузда санаймиз.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:58, 03.06.2012.
Ўқилди: 7096 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.