Кириш Регистрация

Мираброр Усмонов Қосимов мураббийлигини расман тасдиқлади

Баҳо:
+ | -

Бироз олдин хабар бериб ўтганимиздек Ўзбекистон миллий терма жамоасига Миржалол Қосимов бош мураббий этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати твиттери хабар тарқатмоқда.

Манбанинг маълум қилишича, бугун соат 11:30да ЎФФ президенти Мираброр Усмонов терма жамоа аъзолари ва раҳбарияти билан мажлис ўтказган.

Мажлис давомида Мираброр Усмонов Миржалол Қосимов терма жамоа бош мураббийи этиб тайинланганини эълон қилди.

Шунингдек, ЎФФ матбуот хизматининг твиттерида ёзилишича, Вадим Абрамов бошқа лавозимга ўтказилади. Шуҳрат Мақсудов катта мураббийликдаги ишини давом эттиради. Терма жамоалар мураббиёлар штабида деярли ўзгаришлар бўлмайди.

"Терма жамоанинг ўйинида мазмун бор. Лекин қандайдир омад етишмаяпти. Жаҳон чемпионатига чиқишимиз учун қандайдир ўзгариш қилишимиз шарт эди", дея Усмоновнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ЎФФ матбуот хизмати.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:37, 04.06.2012.
Ўқилди: 8748 марта.
Фикрлар: 37 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«У ақлдан озган». Ҳусанов Доннарумма билан ҳазиллашди ва жавоб олди (видео) [13773]

«Барселона» 20 миллион еврога “янги Неймар”ни топди [3544]

Zo'r TV телеканали 27-май куни Конференциялар лигасининг финал ўйинини жонли трансляция қилади [3500]

«У уч ҳафта давомида биз билан ишлади ва мен ҳайрон қолдим» – Каннаваро Азизбек Амоновни миллий жамоа таркибига киритгани ҳақида [3114]

Моуриньо Гюлернинг «Реал»даги келажагини ҳал қилди [2649]

«Барселона» Альварес учун 70 миллион евро ва футболчисини таклиф қилди [2611]

«Барселона» Роберт Левандовскига ўринбосар топди [2277]

Каннаваро: «Ҳамма Ҳусанов ҳақида гапирганда, мени у ҳайрон қолдирганди» [2252]

XXI асрда Кейнгача фақат икки футболчи бир мавсумда 60 тадан ортиқ гол урган эди [1617]

«Барселона»нинг янги трансфер стратегияси: Юлдузларни жалб қилиш учун махсус режа [1554]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик