Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

“Ньюкасл” янги либоси Англияда эътирозларга сабаб бўляпти

Баҳо:
+ | -

Ҳаммаси гап-сўз жамоанинг учинчи либоси Саудия Арабистони терма жамоаси либослари билан ўхшашлиги туфайли келиб чиқди.

"Ньюкасл" учинчи либосини расман тақдим этди ва тортишувлар бошланиб кетди. Бу аввал нашр этилган концепцияга мутлақо ўхшаш бўлиб чиқди. Футболка оқ рангда, ёқаси ва енгида яшил чизиқлар бор.

Клуб эмблемаси яшил ва оқ иплар билан безатилган, бу жуда ноодатий дизайн қароридир.


Бу тўплам Саудия Арабистони терма жамоасининг либослари рангини такрорлайди, Англиядаги "Ньюкасл" мухлисларининг кўпчилиги бундан ғазабланган:

"Биз уларга тегишли эканлигимиз уларга ўхшаб қолишимиз керак дегани эмас";

"Мен Саудияликлар бизнинг брендимиз ва ўзлигимизга интеграциялашганини қабул қила олмайман";

"Бу ерда мен фақат Саудия Арабистони терма жамоаси либосини кўрмоқдаман, аммо "Ньюкасл"нинг учинчи либоси қаерда?"

Ижтимоий тармоқларда бундай шарҳлар жуда кўп. Май ойида мухлислар клуб раҳбариятини концепцияни қайта ишлаб чиқишни талаб қилишган, аммо бу вақтга келиб дизайн маъқулланган, тўпламлар аллақачон тикилган эди.

"Мен танқидлардан хабардорман", деди "Ньюкасл" бош мураббийи Эдди Хау. Мен бу масалани назорат қила олмайман деб ўйлайман. Саудия Арабистонига сафар чоғида биз "Ньюкасл"га қизиқиш катта эканлигини англадик. Ўйлайманки, бизнинг либос ишлаб чиқарувчимиз бу ҳақда билган бўлса керак, шунинг учун у шундай дизайн ишлаб чиққан".

“Ньюкасл” учун бундай ранг комбинацияси, ҳатто учинчи тўпламда ҳам янгилик бўлди. Аммо сиз тушунишингиз керакки, учинчи форма ҳар доим қўшимча эътиборни жалб қилиш ва ассортиментни кенгайтиришга қаратилган ғайриоддий дизайн ва маркетинг ечимлари билан тайёрланган бўлади. Уни яратишда дизайнерлар ранг схемалари ва технологиялари билан тажриба ўтказадилар. Ва улар кўпинча бирор нарсага ёки кимгадир боғланган тўпламларни ясашади - масалан, 2014/2015 йилги мавсум учун "Реал Мадрид" либоси машҳур япон дизайнери Ёджи Ямамото томонидан ишлаб чиқилган.

Аммо “Ньюкасл” билан бўлган вазиятда мухлислар Саудия Арабистони билан "ҳамкорлик"ни таниқли дизайнерга қараганда камроқ ёқтиришади. Инсон ҳуқуқлари бузилишининг олдини олишни мақсад қилган Халқаро Амнистия ташкилоти ҳам шу муносабат билан сўзлади. Унинг вакиллари Қатар ва Саудия Арабистонида инсон ҳуқуқларининг мунтазам равишда бузилиши ҳақида бир неча бор баёнотлар беришган ва бу ҳолатда ташкилот четда турмаган.

“Агар “Ньюкасл” Саудия Арабистони миллий рангларига мос равишда формасини алмаштирса, бу Саудия долларининг қудратини ва қиролликнинг шафқатсиз, қонга сингиб кетган инсон ҳуқуқлари бузилишини очиб беради”, деди Халқаро Амнистия вакили. “Саудиялик хўжайинлар ва клуб ўртасидаги ажралиш ҳақидаги кафолатларига қарамай, бу режим “Ньюкасл”дан ижобий имидж яратиш учун фойдаланаётганининг аниқ далили каби кўринади. Ҳамма - мухлислардан тортиб ўйинчиларгача - Саудия Арабистонининг ташвиқот кампаниясида қатнашмасликлари, у ерда нималар бўлаётганидан хабардор бўлишлари керак. Спортдан бундай мақсадларда фойдаланишга йўл қўймаслик керак”, деган халқаро эксперт.

Киритилди: 16:11, 29.06.2022.
Ўқилди: 8610 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.