Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

«Бенфика»: Пул топиш формуласи

Баҳо:
+ | -

«Бенфика» 3 нафар футболчи трансферидан 246 миллион евро ишлади.

Ўзи Лиссабон клубида муносиб иқтидорларни излаб топиш ва уларнинг янги даражага чиқариб, катта суммада сотиш тизими конвейер даражасига кўтарилган аллақачон. Фарқи шуки, «Бенфика» олдин ҳам сон, ҳам баҳо устида жиддий ишларди. Дейлик, 30-40 миллион евро таклиф этилса, энг яхши «топилма»ларини ҳам қўйиб юбораверарди. Мисол учун, «Зенит» ва «Манчестер Сити» тегишлича Аксель Витцель ҳамда Эдерсон трансферига 40 миллион евро тўлаган. «Бенфика» шунингдек, Нелсон Семеду («Барселона»га), Виктор Линделёф («МЮ»га) ва Ренату Саншеш («Бавария»га)ни 35-36 миллион еврога сотишдан қайтмаганди. Энди эса лиссабонликлар футбол бозорида янги даражага чиқишди. Буёғига «Бенфика» ихтиёридаги иқтидорларга харидор клублар чамаси 100 миллион евро тўлашга мажбур. Бунга 3та трансферни ёрқин мисол сифатида келтириш мумкин.

Жоау Фелиш

Клуб тарбияланувчиси. Эътиборли томони, Лиссабон клуби Фелишни ашаддий рақиби «Порту» ёшлар мактабидан «Падроенсе» транзити ёрдамида ўз томонига оғдирганди. Жоау 2019 йилнинг ёзида 127,2 миллион евро эвазига «Атлетико»га йўл олди. Бу ҳам сотувчи, ҳам харидор клуб учун ўз тарихидаги рекорд келишув бўлди.

Рубен Диаш

«Бенфика» кейинги ёз, яъни 2020 йили яна бир йирик келишувни расмийлаштирди. Ҳужжатларда кўрсатилишича, «Манчестер Сити» ҳимоячи Рубен Диаш трансферига 68 миллион евро тўлади. Қолаверса, «шаҳарликлар» «бургутлар» мактаби тарбияланувчисига эга бўлиш йўлида Николас Отамендини ҳам Лиссабон жамоасига беришди.

Дарвин Нуньес

Баҳоси 100 «лимон»га тортадиган янги трансфер. Ҳа, «Ливерпуль» Дарвин Нуньес учун аслида 75 миллион евро тўлайди, лекин бонуслар ҳисобига бу сумма анча ошиши мумкин. Диққат қилинг, «Бенфика» уругвайлик ҳужумчини 2020 йилнинг ёзида «Альмерия»дан атиги 24 миллион еврога сотиб олганди. Қаранг, Нуньеснинг баҳоси қандайдир 2 йилда уч баравар ошди.

«Бенфика» футбол бозорида қандай ишлашни яхши билади, албатта. Дейлик, клуб охирги 4 мавсумда атиги 3 нафар футболчи ортидан 246 миллион евро олди! Шунчаки, фантазия! 

«Бенфика» томонидан сотилган энг қимматбаҳо 10 нафар футболчи

1 Жоау Фелиш («Атлетико»га) - 127,2 млн.

2 Дарвин Нуньес («Ливерпул»га) - 75 млн.

3 Рубен Диаш («Манчестер Сити»га) - 68 млн.

4 Эдерсон («Манчестер Сити»га) - 40 млн.

5 Аксель Витцель («Зенит»га) - 40 млн.

6 Рауль Хименес («Вулверхэмптон»га) - 38 млн.

7 Нелсон Семеду («Барселона»га) - 35,7 млн.

8 Виктор Линделёф («МЮ»га) - 35 млн.

9 Ренату Саншеш («Бавариа»га) - 35 млн.

10 Анхель ди Мария («Реал»га) - 33 млн.

Д.АЛИМОВ  тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 21:41, 29.06.2022.
Ўқилди: 3836 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.