Кириш Регистрация
12/08 17:00 Янгиер 1-0 Зомин
12/08 17:30 Ғиждувон 3-2 Машъал
12/08 19:00 Нефтчи 0-2 Пахтакор
12/08 19:00 Металлург 0-2 Насаф
12/08 21:30 Факел 0-0 Урал
13/08 16:30 Астон Вилла - Эвертон
13/08 17:00 Локомотив - Крилья Советов
13/08 19:00 Зенит - ЦСКА
13/08 19:00 Арсенал - Лестер
13/08 19:00 Брайтон - Ньюкасл
13/08 19:00 Манчестер Сити - Борнмут
13/08 19:00 Саутгемптон - Лидс
13/08 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
13/08 21:30 Брентфорд - Ман. Юнайтед
13/08 22:00 Динамо Москва - Краснодар
14/08 17:00 Химки - Ахмат
14/08 18:00 Ноттингем Форест - Вест Хэм
14/08 19:30 Оренбург - Торпедо
14/08 19:30 Нижний Новгород - Ростов
14/08 20:30 Челси - Тоттенхэм
14/08 22:00 Спартак - Сочи

Германияни таслим этган “Супер Марио” қидирилмоқда

Баҳо:
+ | -

2012 йилнинг 28 июнь куни Варшава шаҳрида Италия ва Германия терма жамоалари Европа чемпионати финали йўлланмаси учун кураш олиб боришди. Ушбу учрашув Марио Балотеллининг фаолиятидаги энг яхшиси саналади. Ҳа, Бало хет-трик ёки пента-трик қайд этган ўйинлар бўлган (бу мавсум Туркияда) – бироқ унга айнан мана шу учрашув ҳақиқий машҳурликни тақдим этган.

Биринчи бўлимда Марио дубль қайд этди. 20-дақиқада Кассано унга тўп узатди. Бадштубер италиялик ҳужумчига халақит бера олмади – 1:0.

36-дақиқада эса Марио Риккардо Монтоливонинг узатмасини қабул қилиб олди ва уни яқин тўққизликка “михлаб” қўйди. Филипп Лам блок қўйишга улгурмади, бундай кучли зарбани қайтариш учун эса Нойерда умуман имконият йўқ эди.

Шундан сўнг Германия руҳан синди. Италия ғалаба учун ҳисобни сақлаб қолди – Озил 92-дақиқада пенальтидан гол уриб, ҳисобни қисқартирди. Марио эса 70-дақиқада алмаштирилди.

Қизиғи шундаки, Марионинг иккита голи ва футболкасини ечгани учун сариқ карточка олганини бир четга суриб қўйсангиз, унчалик таъсирчан статистикага эга бўлмаган. Фақат иккита зарба, 10 та аниқ узатма, иккита дриблинг уриниши (иккаласи ҳам муваффақиятсиз) ва учта қоидабузарлик.

Финал ҳуштаги янграганидан сўнг жуда таъсирли ҳолат юз берди. Марио онаси ўтирган подиумга чиқиб, уни қучоқлади.

“Ўша учрашувдан қайси ҳолат хотирамда қолганини сўрасангиз, ўйиндан кейин онамнинг олдига бориб, бу голларни унга бағишлаганимни айтган вазият, деб жавоб бераман. Мен ушбу дақиқаларни узоқ кутгандим. Айниқса, онам у ерга келганида мен уни хурсанд қилишни хоҳлаган эдим.

Бу ҳаётимдаги энг гўзал кеча бўлди. Умид қиламанки, финал янада яхши бўлади. Энди биз тўғри дам олишимиз ва испанларни мағлуб қилишимиз керак. Улар ва мен турнирнинг энг яхши икки жамоасимиз. Биз ғалаба қозона оламизми? Якшанба куни жавоб бераман”, – деган эди “Супер Марио”.

Финалда Италия 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Марио эса фаолиятида Германия билан ўйнаганидан кўра муҳимроқ ўйинларни ўтказмаган – энди у Туркия чемпионатида “Адана Демирспор” дарвозасига бешталаб гол урса-да, терма жамоага чақирилмади.

Иккинчи голдан сўнг, Балотелли футболкасини ечиб, мушакларини бутун дунёга кўз-кўз қилган ва бу ҳолат мемга айланган. Ёдингиздами?

Кейинчалик Марионинг фаолияти ортга қараб кета бошлади. Шундан сўнг, “Милан”, “Ливерпуль”, “Ницца”, “Марсель”, “Брешиа”, “Монца”, “Адана Думирспор” каби жамоаларда тўп тепди. У бир неча марта шов-шувли воқеаларда иштирок этди.

Қизиқиш қамоққа олиб келади

“Манчестер Сити”да ўйнаб юрган Марио ва унинг акаси аёллар қамоқхонаси ҳудудига бостириб киришга қарор қилишди. Кейинчалик, бу воқеа ақл бовар қилмайдиган миш-мишларга тўлиб кетди: арқон билан жиҳозланган йигитлар қамоқхона деворидан ошиб кетишга ҳаракат қилишди. Лекин, аслида, ҳамма нарса анча содда эди.

Ўша куни навбатчи бўлган қўриқчи содир бўлган воқеа ҳақида шундай сўзлаб беради:

“Биз ҳудудга “Мерседес” русумли автомашина ва унинг ичида икки йигит кириб келаётганини кўрганимизда, анча кеч бўлган эди. Улардан бири машҳур футболчи Марио Балотелли эканлигини тез орада англадик. Йигитлар бизнинг саволларимизга очиқ дарвозани кўрганликларини ва бирон бир махсус рухсат кераклигини ўйламаганликларини айтишди. Бу аёллар қамоқхонаси эканлиги иккаласини ҳам қизиқтирмасди”.

Тез орада безорилар полиция томонидан қўлга олиниб, махсус бўлимга олиб кетилган. Футболчи ва унинг акаси сўроққа тутилган. Кейинроқ футболчининг агенти Мино Райола Марио ҳеч қандай хато қилмаганини айтган, аммо Балотеллининг ўзи оммадан кечирим сўради.

Бундан ташқари 2012/13 йилги Чемпионлар лигасининг биринчи ярим финал учрашувида Дортмундда “Реал” клуби “Боруссия”дан 1:4 ҳисобида мағлуб бўлганидан сўнг, Балотелли “қаймоқранглилар” футболчиларига, агар жамоа финалга йўл олса, севгилиси Фанни Негешани гаровга тикишга ваъда берган эди.

Ўшанда “Реал Мадрид”га финалга чиқиш ва белгиялик моделни “қўлга киритиш” учун фақат битта гол етишмаган.

Аммо Миланда улар футболчининг ҳеч нарса демаганлигини айтишди, аммо Негеша Балотелли билан ажрашди. Тўғри, орадан бир неча ой ўтгач, 2013 йил март ойида жуфтлик муносабатларини тиклади ва Конфедерациялар кубогида уларнинг унаштирилиши ҳақидаги маълумотлар пайдо бўлди.

Хулоса қилиб айтганда, Марио Балотелли машҳурлик юкини кўтара олмади. Унинг фаолиятидаги энг ёрқин ўйини эса айнан Германияга қарши кечган учрашув бўлди. Ҳозирда 31 ёшли Марио Балотелли исмли ўртамиёна ҳужумчи Туркия чемпионатида тўп тепади. Бутун дунё таниган “Супер Марио” эса 2012 йилда дараксиз йўқолган, 10 йилдирки, уни топа олишмаяпти.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 07:00, 30.06.2022.
Ўқилди: 12289 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.