Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

Уэйн Руни учун кейинги манзил қаер бўлади? Вариантларни кўриб чиқамиз!

Баҳо:
+ | -

Собиқ Англия терма жамоаси сардори бўлмиш Уэйн Руни ортиқ ўзи бошқарган жамоада қолмайдиган бўлди. У «Дерби Каунти»дан ўз хоҳишига кўра кетди. Чунки унинг жамоаси Чемпионшипдан ҳам пастки дивизион бўлмиш, Биринчи Лигага йўл олганди. Қуйида «МЮ» афсонаси учун янги манзил излаб кўрамиз.

«Эвертон»

Руни якунига етган мавсумнинг яримида, январь ойида «Эвертон»га интервью олиш учун таклиф этилади. Ўшанда, эндигина Рафаэль Бенитес ишдан олинганди. Аммо Руни ушбу таклифни рад этиб, «Дерби»даги ишига қаттиқ эътибор бера бошлайди.
Айни дамда «Эвертон»ни бошқараётган Фрэнк Лэмпард ўтган мавсумдаги хатолари сабаб янги, 2022-23 йилда истеъфо беришга энг яқин номзод сифатида қаралмоқда. Агарда шундай бўлса, унинг ўрнини Руни эгаллаши мумкин.

«МЮ»

«Манчестер Юнайтед»нинг барча даврлардаги энг яхши тўпурар футболчиси бир кун келиб собиқ жамоасини бошқаришни инкор этмайди. Ҳа, бу воқеа балки яқин беш йил ичида кузатилмаслиги мумкиндир. Аммо собиқ ҳужумчида янги жамоада ўзини кўрсатиш орқали «МЮ» учун эҳтимолий вариантга айланиш имкони мавжуд. Айни дамда футболчининг ўғли Каи Руни, «МЮ» академиясида. У 12 ёшгача бўлган жамоа сафида «Ливерпуль»га қарши нақ 4 та гол уришга муваффақ бўлган. Балки бир кун келиб Руни Рунига мураббийлик қилиши мумкиндир. Яна ким билади дейсиз...

«Ньюкасл»

«Қарғалар» мухлислари ҳамда раҳбариятида аллақачон Эдди Хауга нисбатан кучли ишонч пайдо бўлиб улгурган. Ҳархолда, айнан унинг саъй-ҳаракатлари билан «Ньюкасл» ўтган мавсумда 19 ўриндан 11 ўринга кўтарила олганди. Агарда Эдди Хау жамоаси тўплаган очкони олсак, «Ньюкасл» мавсумни 6 ўринда тугатиши керак эди (27 та ўйинда 44 очко). Аммо масалани бошқа томони ҳам бор. Агарда Эдди Хау жамоаси салгина оғишса, раҳбарият уни осонлик билан алмаштиради. Унинг ўрни эса Уэйн Руни томонидан тўлдирилиши мумкин.

«Лидс Юнайтед»

Бу жамоа 2021-22 мавсумда аранг АПЛда қолишни эплади. Аниқки, «Лидс»ни олдинда яна бир мураккаб мавсум кутмоқда. Бунга сабаб эса жамоадан муҳим футболчилар кетиб қолаётганидир. Жесси Марш «Лидс»да ўзгариш қилишга уринмоқда. Аммо жамоа мухлислари америкалик мутахассис ишларидан қониқмаяпти. Агарда янги мавсумнинг дастлабки 10 та ўйини муваффақиятсиз чиқса, у ҳолда, балки Жесси Марш ишдан кетади. Уэйн Руни эса «Лидс»га келиш имконига эга бўлади.

Исталган МЛС жамоаси

Руни МЛСда ҳам ҳаракат қилган ва «DC United» сафида майдонларни ёндирганди. У Вашингтон шаҳрида машҳур ва севимли футболчига айланади. Шу сабабли унинг кейинги манзили АҚШ пойтахти бўлиши ҳам мумкин. Ҳархолда, Америкада бошқа АПЛ юлдузлари, Тьерри Анри ҳамда Патрик Виейралар ҳам мураббийлик қилиб қайтган. Шунингдек, Уэйн Рунини «Интер Маями» сафига кетишини ҳам инкор этиб бўлмайди. Негаки, у ерда Рунининг қадрдон дўсти бўлмиш Дэвид Бекхэм бор.

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetsport.com
Киритилди: 09:57, 30.06.2022.
Ўқилди: 3093 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.