"Вест Хэм"нинг собиқ юлдузи Тревор Синклер жамоага ким кераклигини айтди. У шундай дейди:
"Мен ЕЧЛ иштирокчилари бўлган жамоаларнинг ҳаммаси ҳам Уорд-Проузга қизиқади деб айтмаган бўлардим. Мен "Вест Хэм"ни унга қизиқиш билдирганини эшитдим. Балки кейинги ёз уни олишга ҳаракат қилиб кўриш керакдир. "Саутгемптон" уни сотишни истамайди. Аммо яхши таклиф исталган клубни кўндиради".
Аввалроқ, "авлиёлар" Уорд-Проуз учун 75 миллион фунт талаб қилгани ҳақида хабар қилинган эди.