Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Элшод Расулов: "Қозоғистондаги турнир қизларимиз учун катта тажриба мактаби бўлади"

Баҳо:
+ | -

Шу кунларда Қозоғистонда бокс бўйича халқаро "Елорда Кубоги" мусобақаси ўтказилмоқда. Баҳсларда Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзолари ҳам қатнашишмоқда.

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Элшод Расулов мусобақадаги иштирок, рақиблар ва турнир ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

"Айни пайтда халқаро турнирда иштирок этиш қизларимиз учун жуда зарур эди. Чунки, формани ушлаб туриш ва тажриба ошириш муҳим аҳамият касб этади. Шу сабабли ҳам Қозоғистондаги халқаро турнирда иштирок этмоқдамиз.

Ушбу турнирда Хитой терма жамоаси қатнашмоқда. Шунингдек, Ҳиндистон вакилалари иккита таркиб билан, мезбон Қозоғистон эса 4 та таркиб билан иштирок этмоқда. Қолаверса, Қирғизистон, Мўғулистон ва Ўзбекистон терма жамоалари ғолиблик учун кураш олиб борадилар.

Қуръа натижасига кўра қизларимиз дастлабки босқичларда асосан қозоғистонлик рақибаларга тўқнаш келишади. Яхши биласиз, Ҳиндистон ва Хитой терма жамоалари нафақат Осиё, балки жаҳон миқёсида ҳам аёллар боксида етакчи ҳисобланади. Мезбон Қозоғистон ҳам Осиёда ўз ўрнига эга. Юқорида санаб ўтилган учта мамлакат ва Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ўртасида қизғин жанглар бўлиши кутилмоқда.

Яна бир қўшимча маълумот: Хитой терма жамоаси мусобақага асосий таркиби билан келган. Ҳиндистон ҳам 1 ва 2-рақамли боксчилари билан қатнашяпти. Ушбу мусобақа Ўзбекистон аёллар терма жамоаси учун катта тажриба мактаби бўлиши шубҳасиз", - деди Элшод Расулов Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизматига берган интервьюсида.

Манба: Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати
Киритилди: 19:47, 30.06.2022.
Ўқилди: 1318 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7122]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3942]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3342]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3198]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3155]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2597]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2302]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1607]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1555]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1471]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик