Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

"Бавария" ва "Барселона" келиша олмаяпти, вазиятни "Челси" кузатиб бормоқда

Баҳо:
+ | -

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳозирда ўз ҳужумчиси Роберт Левандовскини 60 миллион евродан камига сотмасликка қарор қилган. Бироқ, "Барселона" польшалик ҳужумчи учун бундай маблағни сарфлай олмайди.

Левандовски бу ёзда "Бавария"ни Каталония клубига алмаштириш истаги борлигини яширмади, у ҳатто мюнхенликларнинг 12 июльдан бошланадиган мавсумолди йиғинларида ҳам иштирок этмаслигини билдирди.

90min нашрининг ёзишича, "Барселона"нинг Левандовски бўйича сўнгги таклифи "Бавария" талаб қилаётган нархдан 20 миллион еврога пастроқ бўлган 40 миллион еврони таклиф қилмоқда.

Левандовски музокараларда муваффақиятга эриша олмаганидан тобора кўпроқ хавотирда, бироқ "Бавария"га яқин манбалар 50 миллион евролик келишувга эришиш мумкинлигига ишонишмоқда.

Агар, "Барселона" ушбу трансферни амалга ошира олмайдиган бўлса, вазиятни "Челси" ўз қўлига олиши мумкин, чунки, лондонликларлар Левандовски, "Барселона" ва "Бавария" клублари ўртасидаги музокараларни жиддий кузатиб бормоқчи.

Киритилди: 09:10, 01.07.2022.
Ўқилди: 3672 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [6824]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [3289]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [3046]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2976]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [2393]

ЖЧ-2026. Мбаппенинг гол ва ассисти ёдамида Франция Марокашни мағлуб этди [2198]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [2123]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [2079]

ZO'R TV Франция - Марокаш учрашувини жонли эфирда намойиш этади [1996]

ФИФА Англия терма жамоаси ўйинчисини иккита ўйинга четлаштирди [1927]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик