Кириш Регистрация
08/05 00:00 ПСЖ 0-1 Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид 2-1 Бавария
10/05 23:45 Фрозиноне - Интер
11/05 00:00 Ницца - Гавр
11/05 00:00 Брест - Реймс
11/05 00:00 Алавес - Жирона

Жота "Селтик" футболчисига айланди

Баҳо:
+ | -

23 ёшли португалиялик вингер Жота "Бенфика"дан Шотландиянинг "Селтик" клубига ўтди. Sky Sports хабарига кўра, шартнома тўрт йилга тузилган.

Футболчи ўтган мавсумни Португалия клубидан ижара асосида Глазго жамоасида ўтказган.

Жота "Бенфика" академиясининг битирувчиси. 2020/2021 йилги мавсумда у ижара асосида "Вальядолид"да ўйнаган.

Футболчи ўтган мавсум барча мусобақаларда 27 та гол урган.

Шотландия клуби ижара шартномасида кўрсатилган Жотани сотиб олиш имкониятидан унумли фойдаланди. "Селтик" вингер учун 7,4 млн евро тўлайди.

Жота Португалиянинг турли ёшдаги ёшлар терма жамоаларида ўйнаган.

Келаси мавсумда “Селтик” Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида иштирок этади.

Киритилди: 13:57, 01.07.2022.
Ўқилди: 1907 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.