"Тоттенхэм"дан ижарага олинган "Вильярреал" ҳимоячиси Серж Орье испан жамоасини тарк этади.
Клуб лондонликлардан 29 ёшли ивуарлик футболчини сотиб олишдан бош тортди. Шу тариқа футболчи бугундан бошлаб эркин агентга айланди.
Ўтган мавсумда Орье “Вильярреал” сафида 24 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голли узатмага муаллифлик қилган.