Хорватиялик мутахассис Игор Тудор Марселга учиб кетди, дея хабар беради журналист Фабрицио Романо.
Манбага кўра, 44 ёшли хорватиялик собиқ футболчи Франция шаҳрига “Марсель” билан шартнома имзолаш учун қўнган. Маълум қилинишича, келишув 2024 йилнинг ёзига қадар тузилади. Душанба куни клуб янги мураббий номини эълон қилади.
Тудор "Верона"ни 2021 йилнинг сентябридан 2022 йилнинг майигача бошқарган. Унинг қўл остида жамоа Италия чемпионатида 9-ўринни эгаллади.
1-июл, жума куни “Марсель” жамоани 2021 йил мартидан бери бошқариб келаётган Хорхе Сампаоли истеъфога чиққанини эълон қилди.