Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

«Нефтчи»нинг янги бош мураббийи қайси жамоаларда ишлаган?

Баҳо:
+1 | -

“Нефтчи” жамоасига янги бош мураббий ва жамоа директори таништирилди.

Кеча Вилоят ҳокими, вилоят футбол федерацияси раҳбари Хайрулло Бозоров, Фарғона шаҳар ҳокими, “Нефтчи” клуби президенти Восилжон Назаров иштирокида ўтказилган учрашувда “Нефтчи” жамоасининг янги бош мураббийи жамоага ва мухлисларга таништирилди.

"Нефтчи" ПФКнинг янги бош мураббийи Виталий Левченко тожик футболи тарбияланувчиси бўлса-да, асосий футболчилик фаолияти Украинада (“Динамо” Киев, ЦСКА, “Таврия” жамоалари) ҳамда Россияда (“Волгарь”, “Динамо” Ставрополь, “Спартак” (Кострома) ва “Урал” жамоалари) ўтган. Бир мавсум Хитойнинг "Чанчунь" клуби шарафини ҳам ҳимоя қилган. Тожикистон терма жамоасида 9 та ўйинда майдонга тушган.

УЕФАнинг ПРО лицензиясига эга, у 2005 йилдан мураббийлик фаолияти билан шуғулланиб келади. Украинанинг “Княжа”, “Арсенал”, “Десна”, “Еднисть” жамоаларида, Украина ёшлар терма жамоасида мураббийлик қилган. Тожикистон терма жамоаси мураббийи, ёшлар терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритган. Тожикистоннинг, “Баркчи”, “Хўжанд” жамоаларида бош мураббий, Россиянинг “Крилья Советов” жамоасида мураббий бўлган. 2020 йилдан Душанбенинг “Истиқлол” жамоасини бошқариб келади. 2021 йили ОФК Чемпионлар Лигасидаги дебют мавсумида гуруҳ баҳсларида биринчи ўринни эгаллаб, жамоасини 1/8 финалга олиб чиққан.

Бугун маросимда, шунингдек, Муҳсинжон Меҳмонов истеъфога чиқарилган Зоҳиджон Ғофуров ўрнига “Нефтчи” клубининг янги бош директори сифатида таништирилди. Саидабзал Абдуллаев эса “Нефтчи” жамоасининг матбуот хизмати янги раҳбари бўлиб иш бошлади.

Маълумот ўрнида, "Нефтчи" футбол клуби 2022 йил Суперлига учрашувларида ўз имкониятларидан оқилона фойдалана олмай, кетма-кет мағлубиятларга учраганлиги ва турнир жадвалида охирги ўринлардан бирига тушиб қолганлиги, раҳбарият ва мухлислар ишончини оқлай олмаганлиги боис, жамоа бош директори Зоҳиджон Ғофуров ҳамда бош мураббий Илҳом Мўминжонов ўз аризаларига биноан эгаллаб турган лавозимларидан озод этилиб, истеъфога чиқарилди.

"Нефтчи" ПФК матбуот хизмати

Манба: https://t.me/pfcneftchi_uz
Киритилди: 09:04, 03.07.2022.
Ўқилди: 2626 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.