Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея 2-2 Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд - Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон - Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

"Барселона" билан сўнгги бор Чемпионлар лигасини қўлган киритган таркиб ҳозир қаерда?

Баҳо:
+ | -

7 йил олдин "Барселона" Чемпионлар лигасида бешинчи ва шу пайтгача охирги марта ғалаба қозонган эди. Ўша , мавсумда Месси - Суарес – Неймар триоси “Барселона”нинг 31 та голидан 27 тасини киритишди ва финал натижасини ҳал қилишди. Ўшандан бери “кўк-анорранглилар” турнирнинг ҳал қилувчи босқичига чиқа олишмади, бирорта ҳам халқаро кубокни қўлга киритишмади. 2015 йил қаҳрамонлари ҳозир қаерда?

Дарвозабон: Марк-Андре тер Штеген

Тер Штеген 2015 йилги финалда "Барселона"нинг энг ёш футболчиси бўлган эди. Немис дарвозабони Чемпионлар лигасидаги 13 та ўйиндан 6 тасида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди ва клубни тарк этган Виктор Валдесга муносиб ўринбосар бўла олди. Тер Штеген финалдаги ягона голни иккинчи бўлим бошида ўтказиб юборди. 2014/2015 йилги мавсумдан бери немис футболчиси "Барселона"нинг асосий дарвозабони ҳисобланади. Умуман олганда, Каталония клуби билан у 14 та совринни қўлга киритди: Испания чемпионати (4 марта), Испания кубоги (5), мамлакат Суперкубоги (2) ва Чемпионлар лигаси, УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионлигини.

Ҳимоячи: Дани Алвес

Алвес Чемпионлар лигасининг 2014/2015 йилги мавсумида карточкалари туфайли иккита ўйинни ўтказиб юборган ва турнирда 4та голли узатмани амалга оширган. Финалда бразилиялик барча 90 дақиқа ўйнаган. Кейинчалик, ҳимоячи тўпламига яна бир нечта совринларни қўшди: "Барселона" билан у олтинчи чемпионлигини ва тўртинчи Испания кубогини қўлга киритди.
2021 йилнинг ноябрьида бразилиялик футболчи "Барселона"га қайтди, олти ой ўйнади, аммо янги совринларни қўлга кирита олмади. Алвес 1 июлдан бери эркин агент мақомида.

Ҳимоячи: Жорди Альба

Финалда 90 дақиқа ўйнаган Альба "Барселона" сафидаги ўйинлари 500га яқинлашмоқда. Каталония клуби билан испаниялик футболчи 21 та соврин ютиб олди ва яна бир неча кубокни боши узра кўтаришни кутмоқда. Унинг "Барселона" билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Шу тариқа, Альбада ютуқлар тўпламини якунлаш учун яна икки йил бор. Чемпионлар лигасининг 2014/2015 йилги мавсумида Жорди 13 та ўйиндан 11 тасида майдонга тушиб, 2 та голга ассистентлик қилган.

Ҳимоячи: Жерар Пике

Пикенинг “АПОЭЛ”га урган голи билан "Барселона"нинг Чемпионлар лигасидаги зафарли мавсуми бошланди. Финалда Жерар жарима майдончасида қўпол хатога йўл қўйди ва Карлос Тевесга зарба беришга имкон берди, шундан сўнг Мората ҳисобни тенглаштирди. Пике ҳам худди Альба каби "Барселона" билан шартномаси тугашига икки йил қолди. 2022/2023 йилги мавсумда ҳимоячининг ўйин вақти қисқариши эҳтимоли бор. Хави уни асосий таркибда кўрмаяпти. Шу билан бирга, Жерарнинг кетиши мумкин бўлган мавзу муҳокама қилинмаяпти.

Ҳимоячи: Хавьер Маскерано

Маскерано Чемпионлар лигасининг барча 13 ўйинини тўлиқ асосий таркибда ўтказди. Катта ҳажмдаги иш учун ҳимоячи “ПСЖ” билан биринчи чорак финалда ассистентлик қилди. 2018 йилда "Барселона"ни арк этган Маскерано жамоа билан 19та соврин ютиб олган. Фаолиятининг қолган икки йилини аргентиналик Хитойда ва ўз уйида ўтказди. 2022 йилнинг 1 январидан Маскерано Аргентинанинг 20 ёшгача бўлган терма жамоаси бош мураббийи ҳисобланади.

Ярим ҳимоячи: Серхио Бускетс

Бускетсга тўлиқ бахтли бўлиши учун яна нималар кераклигини айтиш қийин. У аллақачон барча совринларга эга: у уч марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди, Жаҳон ва Европа чемпиони бўлди. Ҳозир Серхио "Барселона"нинг асосий футболчиси ва сардори. Ўтказилган ўйинлар сони бўйича (674) ярим ҳимоячи клуб тарихида учинчи ўринни эгаллаб турибди. Унинг "Барселона" билан шартномаси яна бир мавсумга мўлжалланган, аммо Бускетс жамоани муддатидан аввал тарк этиши мумкин.

Ярим ҳимоячи: Иван Ракитич

Финалда тўртинчи дақиқада Ракитич ҳисобни очган эди. 2020 йил сентябрида Ракитич ҳозирда ўйнаётган “Севилья”га қайтди. Ярим ҳимоячининг испан клуби билан 4 йиллик шартномаси бор. Иван 2011 йилдан 2014 йилгача "Севилья"да ўйнаган ва у билан бирга 2013/2014 йилги мавсумда Европа лигасида ғолиб чиққан.

Ярим ҳимоячи: Андрес Иньеста

Агар кимдир унутган бўлса, Иньеста ҳали фаолиятини якунлагани йўқ: 2018 йилдан бери у "Виссель Кобе" клубида ўйнаб, Япония кубоги ва Суперкубогини қўлга киритди. "Ювентус" билан финалда испаниялик ярим ҳимоячи сардорлик боғичида 78 дақиқа ҳаракат қилди. Бир неча ой олдин Андрес "Барселона"га қайтишни истаётганини айтганди.

Ҳужумчи: Луис Суарес

Чемпионлар лигасининг 2014/2015 йилги мавсумида уругвайлик футболчи 7 та гол урди, шу жумладан финалда ҳам. Суарес сўнгги икки мавсумни "Атлетико"да ўтказди. Ўтган мавсумда ҳужумчи 11 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. 1 июлдан уругвайлик футболчи эркин агент ҳисобланади. Сўнгги маълумотларга кўра, Суарес фаолиятини "Ривер Плейт"да давом эттиради.

Ҳужумчи: Лионель Месси

У деярли барча голларини (10 та) гуруҳ босқичида урган. Плей-оффда аргентиналик "Бавария" билан ярим финалнинг биринчи ўйинида дубл қайд этган, шунингдек, "Ман Сити", "ПСЖ" ва "Бавария" билан ўйинларда ассист қайд этган. “Месси” Париж клуби билан ҳали Чемпионлар лигасида ғолиб чиққанича йўқ. Ҳужумчининг Париж клуби билан шартномаси тугашига яна бир йил бор, аммо ҳозир унинг кетиши мумкинлиги ҳақида гаплар тарқамоқда.

Ҳужумчи: Неймар

Неймар чорак финалнинг биринчи ўйинидан бери барча ўйинларда гол урди. Бразилиялик футболчи “ПСЖ”ни беш марта, “Бавария”ни уч марта, “Аякс” ва “Ювентус”ни бир марта ранжитган. Унинг финалда иккинчи бўлимга қўшиб берилган еттинчи дақиқада киритган голи бунга нуқта қўйди. 2017 йилдан бери Неймар “ПСЖ”да фақат миллий совринлар билан кифояланди. Сўнгги пайтларда Неймарнинг 2025 йилгача бўлган шартномасига қарамай кетиши ҳақида кўп гапирилмоқда. Даъвогарлар - "Милан", "Челси", "Барселона", "Манчестер Юнайтед" ва "Ювентус".

Бош мураббий: Луис Энрике

Уч йил ичида "Барселона" билан барча мумкин бўлган совринларни қўлга киритган Энрике кўтарилишда давом этди - терма жамоага. Энрике бошчилигида испанлар Евро-2020 ярим финалига қадар етиб борган ва Италияга ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида мағлуб бўлганди.

Киритилди: 12:06, 03.07.2022.
Ўқилди: 8085 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.