Ярим ҳимоячи Бернарду Силва "Манчестер Сити"дан "Барселона"га ўтишга тайёр. У ўз истаги ҳақида агенти Хорхе Мендес ва “шаҳарликлар” бош мураббийи Хосеп Гвардиолани аллақачон огоҳлантирган, деб хабар беради Sport.es.
Манбанинг хабарига кўра, "Манчестер Сити" 27 ёшли португалиялик учун 85-95 миллион евро сўрайди.
Қайд этилишича, Каталония клуби келишувни амалга ошириш қийин бўлишини тушуниб турибди. Айни дамда "Барселона" ярим ҳимоячи билан шартнома имзолаб бўлмаслигига ишонмоқда.
Бернарду ўтган мавсумда “Манчестер Сити” сафида 50 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Ярим ҳимоячининг инглиз клуби билан шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
Transfermarkt уни 80 миллион еврога баҳоламоқда.