Фарғонанинг «Нефтчи» клуби «Насаф»нинг саккиз ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига чек қўйди.
Ўйиннинг 7-дақиқасида "Насаф"нинг сербиялик ярим ҳимоячиси Иван Бошкович учрашувдаги ҳисобни очди. "Нефтчи" дарвозабони билан яккама-якка ҳолатга чиқиб борган Бошкивич тўпни чиройли тарзда рақиб даврвозасига жойлаб қўйди 1:0.
Орадан уч дақиқа ўтар-ўтмас, "Нефтчи" ҳужумчиси Отабек Исроилов ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Иккинчи бўлим 83-дақиқасида меҳмонлар ҳисобда олдинга чиқиб олишди, Шерзод Ҳакимов гол муаллифига айланди. Бу ҳисоб ўйин охирига қадар ўзгармасдан қолди.
Ушбу ғалаба «Нефтчи» учун сафар ўйинларидаги илк муваффақият ҳисобланса, «Насаф» учун ўз майдонидаги мавсумдаги илк мағлубият ҳисобланади.
Олий лига, 3-тур (қолдирилган) учрашуви
"НАСАФ" (Қарши) – "Нефтчи" (Фарғона) 1:2 (1:1)
Голлар: Иван Бошкович (7) - Отабек Исроилов (9); Шерзоджон Ҳакимов (83)
"Насаф": Ғайратжон Ҳасанов, Мақсуд Каримов, Жаҳонгир Жиямуродов (А.Преплёткинс,82), Артур Геворкян, Фозил Мусаев, Иван Бошкович (Н.Отақўзиев 64), Эркин Бойдуллаев, Боян Малишич, Шуҳрат Миҳолдиршаев (сaрдор), Шоҳруҳ Гадоев, Илҳом Юнусов
"Нефтчи": Фаррух Турдалиев, Шукурали Пўлатов, Ойбекжон Нурибоев, Шавкат Насибуллаев, Иқболжон Акрамов, Бахтиёржон Ёқубов, Отабекжон Исроилов (Тимур Исроилов 79), Павел Смоляченко, Шерзоджон Ҳакимов (Сардор Соибов 85) (Муҳсин Низомиддинов 90+2), Сардор Мирзаев, Дилёрбек Эрматов
Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Тошкент).
Ён қанот ҳакамлари: А.Расулов (Тошкент), Ж.Саидов (Тошкент).
Захира ҳаками: И.Гормашов (Тошкент).
Назоратчи: Б.Галеев (Урганч).
Огоҳлантириш: Эркин Бойдуллаев - Шерзод Ҳакимов, Сардор Мирзаев.