Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

“ПСЖ” кимларга чиқиш эшигини кўрсатмоқчи?

Баҳо:
+ | -

Агар барча трансферлар амалга ошса, Парижнинг таркиби таниб бўлмас даражада ўзгаради.

Бир йил аввал “ПСЖ” трансфер бозорини ёндирди ва ниҳоят таркибни “Галактикос”нинг ўзига хос версиясига айлантирди. Кейин Лео Месси, Серхио Рамос ва Жанлуижи Доннарумма текинга келишди. Лекин клуб ўзи учун ноодатий мавсум ўтказди.

Ғайриоддийлик нимада? "ПСЖ" бир вақтнинг ўзида бир нечта ўйинчидан қутулмоқчи. Айримлар аллақачон жамоани тарк этган - масалан, Анхель Ди Мария. Аргентиналик ярим ҳимоячи Парижга етти йил вақтини берди ва яқинда Финалиссимада ўз даражасини исботлади (унинг жамоаси Италияни мағлуб этди). Аммо бу шайхларни ишонтира олмади. 34 ёшли футболчига янги шартнома таклиф қилинмади ва у эркин агент сифатида кетди.

Шунингдек, “ПСЖ” ниҳоят Алфонс Ареоладан қутулди. Дарвозабон авваллари асосий таркибда бўлган, аммо каттароқ мақомга эга рақобатчилар келганидан кейин таркибдаги ўрнини йўқотди. Жамоа яна бир дарвозабони билан хайрлашди. Маркин Булка 2 миллион евро эвазига “Ницца”га ўтди.

Энди яқин келажакда “ПСЖ”ни тарк этиши мумкин бўлганлар ҳақида. Асосий, номзод Неймар бўлиб чиқяпти. Сўнгги хабарларга кўра, ҳар икки томон ҳам ажралишга қарши эмас, аммо ҳозирча аниқ даъвогар йўқ. Неймар учун мумкин бўлган жамоалар рўйхатида топ клублар жам бўлган.

Бир ой олдин “ПСЖ”нинг янги спорт директори Луис Кампос қайси ўйинчилардан дарҳол қутулмоқчи эканлиги маълум бўлганди. Булар: Лейвин Курзава, Андер Эррера, Идрисс Гейе, Жоржиньо Вейналдум, Леандро Паредес ва Мауро Икарди. Вейналдумнинг жамоага қўшилганинга бир йил бўлган эди.

Бу ёзда “ПСЖ” аллақачон тўрт футболчи билан хайрлашди ва яна саккиз ёки тўққизтасини сотиши мумкин, жумладан, асосий юлдузлардан бири ва бир нечта асосий ўйинчилар. Шундай экан, келаси мавсумда Париж таркиби таниб бўлмас даражада ўзгарса ҳайрон бўлманг.

Киритилди: 11:22, 04.07.2022.
Ўқилди: 6524 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.