Ҳужумчи Армандо Броя ёзда яна "Челси"ни тарк этиши мумкин.
Албания терма жамоаси футболчиси 2020/21 йилги мавсумни “Витесс”да, кейинги мавсумни “Саутгемптон”да ўтказди. Sky Sports хабарига кўра, энди "Ньюкасл" 20 ёшли футболчини ижарага олмоқчи.
Шу билан бирга, лондонликлар аввалига мавсумолди тайёргарлик доирасидаги Броянинг ҳаракатларига назар ташлаб, шундан кейингина унинг келажаги ҳақида бир қарорга келишмоқчи. Ромелу Лукакунинг "Интер"га кетиши билан "кўклар" ҳужумчилар етишмаслик муаммосига дуч келишлари мумкин.
Шунингдек, Брояга "Вест Хэм" ва "Саутгемптон" ҳам қизиқиш билдирмоқда.