Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

Превью. «Олимпик» – «Навбаҳор»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Coca Cola Суперлигасининг кечиктирилган 10-туридан ўрин олган баҳсда “Навбаҳор” сафарда Тошкентнинг “Олимпик” жамоаси билан тўқнаш келади.

Мазкур жамоа Суперлиганинг янги аъзоси бўлганлиги, “лочинлар” билан миллий чемпионатимиз баҳсларида илк бор тўқнаш келаётганлиги боис, "олимпиячилар" борасида батафсил тўхталиб ўтишни маъқул деб топдик.

“Олимпик” 2021 йилда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (МОҚ) ва Ўзбекистон Футбол ассоциацияси (ЎФА) ташаббуси билан 2024 йил Парижда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинларига пухта ҳозирлик олиб бориш мақсадида, олимпия терма жамоасига номзод футболчилардан тузилди ва ўтган мавсумда Про-лигада иштирок этиб, 3-ўринни қўлга киритди ҳамда Суперлигага ўтиш баҳсида Муборакнинг “Машъал” клубини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, жорий мавсумдан Суперлигада қатнашмоқда.

Айни пайтда “Олимпик” таркибида 2001 ва 2002 йилларда таваллуд топган футболчилар тўп тепишмоқда. Жамоани эса яқин ўтмишнинг машҳур футболчиларидан бири бўлган Темур Кападзе бошқармоқда.

“Олимпик” жамоасининг чемпионатдаги асосий мақсади – футболчиларни шакллантириш, янги номларни кашф қилиш, ёш истеъдодларга зарур ўйин амалиётини тақдим этишдан иборат. Режага кўра, мазкур жамоа ҳар йили ўз ёш тоифаларида қитъа мусобақаларида иштирок этиб, тажриба орттириши кўзда тутилган.

Хабарингиз бор, яқинда юртимизда бўлиб ўтган U-23 терма жамоалари ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон U-23 термаси таркиби ўзагини “Олимпик” футболчилари ташкил этишди ҳамда U-23 терма жамоамиз финалга қадар етиб бориб, вице-чемпионликни қўлга киритди.

Мазкур мусобақада маҳоратларини оширган йигитлар 2023-2024 йилларда Париж Олимпиадасига йўлланма берувчи мусобақаларда иштирок этишади.

Қайд этиш жоиз, айнан 2001 ҳамда 2002 йилларда таваллуд топган футболчилар 2024 йилги Олимпиада ўйинларида иштирок этишлари мумкин.

Ўзбекистон U-23 олимпия термаси 2024 йилда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионати мусобақасида муваффақиятли иштирок этиб, ярим финалга қадар етиб борса, юртимиз тарихида илк бор Олимпиада йўлланмаси қўлга киритилади.

Эслатиб ўтамиз, “Олимпик” – “Навбаҳор” учрашуви 5 июль куни Тошкентдаги “Локомотив” стадионида соат 20:00 да старт олади.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 21:05, 04.07.2022.
Ўқилди: 1284 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.