"Интер" раҳбарияти Хоқон Чалханўғлининг хатти-ҳаракатидан норози. Футболчи аввалроқ ижтимоий тармоққа футболчи томонидан яхта томидан сувга сакрагани акс этган видеони жойлаштирган эди.
"Нерадзуррилар" бундай хатти-ҳаракат футболчининг жароҳатланишига олиб келиши мумкин, деб ҳисоблашган. Энди Хоқонни мавсумолдигача кузатиб боришади.
Миланнинг "Интер" клуби эртага, 6 июлдан янги мавсумга тайёргарликни бошлайди. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Чалханўғлу клуб раҳбариятининг норозилигига сабаб бўлганди, чунки туркиялик ярим ҳимоячи жамоа бош мураббийи Симоне Индзагини танқид қилишда эҳтиётсизлик қилганди.