"Севилья" Киевнинг "Динамо" клуби ва Украина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Виктор Циганковга қизиқиш билдирмоқда, деб хабар беради CFC Diario.
Манбага кўра, испан клуби ёзги трансфер ойнасида футболчини сотиб олмоқчи ва у учун 12,5 миллион евролик таклиф билан чиққан. "Динамо" футболчини сотишга рози бўлиши мумкин, чунки унинг клуб билан шартномаси бир йилдан кейин тугайди.
Ўтган мавсумда 24 ёшли Циганков “Динамо” сафида барча мусобақаларда 25 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 4 та голга ассистентлик қилди.