Кириш Регистрация

Инсайдер: Роналду кетишга яқинлашмоқда

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед"нинг 37 ёшли португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоани тарк этишга яқинлашмоқда. Бу ҳақда журналист-инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбанинг хабарига кўра, Роналду кеча, 5 июль куни яна "Манчестер Юнайтед" машғулотларига келмаган ва буни оилавий шароит билан изоҳлаган. Айтишларича, унинг агенти Хорхе Мендеш имкон қадар тезроқ футболчи учун расмий таклиф топиш имкониятларини ўрганмоқда.

Футболчи 4 июль куни жамоага қўшилиши керак эди, бироқ у бир неча кундан буён ўзини формасини сақлаб қолиш учун Португалиядаги машғулотлар базасида якка тартибда шуғулланишда давом этмоқда. Аввалроқ Роналду сотиш учун яхши таклиф тушса, клубдан ўзини қўйиб юборишини сўрагани маълум бўлганди.

Криштиану ўтган мавсумда "Манчестер Юнайтед" сафида барча турнирларда 38та ўйинда майдонга тушиб, 24та гол ва 3та голга ассистентлик қилган.

Киритилди: 06:55, 06.07.2022.
Ўқилди: 6341 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4935]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4685]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4372]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3891]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3564]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3522]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3370]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2997]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2758]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2417]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик