"Атлетико" ҳужумчиси Жоау Феликс "Бавария"нинг нишонига тушди. Бу ҳақда Bild хабар бермоқда.
Манбанинг хабарига кўра, Фелишнинг эҳтимолий трансфери "Бавария" раҳбарияти томонидан муҳокама қилинган. Бироқ, Мюнхен клубининг молиявий имкониятлари бу келишувни амалга оширишга йўл қўймаслиги мумкин.
22 ёшли Феликснинг "Атлетико" билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар тузилган. Ўтган мавсумда ҳужумчи "матрасчилар" сафида барча мусобақаларда 33та ўйин ўтказиб, 9та гол урди ва 6та голли узатмани амалга оширди.
Аввалроқ футболчининг ўзи бор эътиборини “Атлетико”да ўйнашга қаратгани ва келажаги борасида хотиржам эканини айтганди.













