Кириш Регистрация

Иван Бошкович «Бунёдкор» U-21 жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди

Баҳо:
+ | -

Барчага маълумки, “Бунёдкор” футбол клуби президенти Меҳриддин Абдуллаевнинг ташаббуси билан клуб ва академия фаолиятини янада ривожлантириш бўйича сўнгги вақтда қатор ислоҳотлар ўтказиб келинмоқда. Клубдаги трансформация ва ислоҳотлар жараёни катта ва жиддий мақсадга қаратилган – ёш футболчиларни бугунги кун талабига тўлиқ жавоб берадиган, европача футбол андозаларига мос тарзда тарбиялаш.

“Бунёдкор” академиясининг фаолиятини янада яхшилаш, ушбу замонавий даргоҳнинг фойдали иш коэффициентини кескин кўтариш мақсадида, ўтган ҳафтада академия раҳбариятида ўзгариш қилинган эди.

Бугун клуб тизимида яна бир алмашув амалга оширилди. Шу кунга қадар икки ярим йил мобайнида “Бунёдкор” академиясида ишлаб келган черногориялик мутахассис Иван Бошкович “Бунёдкор” U-21 ёшлар жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Сўнгги бир ярим йил давомида ўринбосарларимизга устозлик қилиб келган Абдуҳамид Қодиров Бунёдкор U21 жамоаcида катта мураббий сифатида фаолиятини давом эттиради.

Ушбу ўзгаришга клуб тизимида бош жамоага иқтидорли футболчиларни тайёрлаб бериш кўрсаткичини юқорига кўтариш мақсадида қўл урилди. Зеро, “Бунёдкор” академияси янги номларни кашф этиш бўйича мамлакатимиздаги энг илғор футбол даргоҳларидан бири ҳисобланади. Бу даргоҳда футболнинг илк сир-асрорларини ўрганган “қалдирғочлар” албатта бош жамоада тўп суришлари керак. Ўринбосарлар жамоаси эса бу йўлда катта “кўприк” вазифасини ўтаб беради.

Эслатиб ўтамиз, Иван Бошкович яқиндагина якунланган “Про” тоифасидаги халқаро мураббийлик лицензияси учун курсларни муваффақият билан тамомлаган эди.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 14:50, 06.07.2022.
Ўқилди: 1750 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [5488]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3306]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2900]

Хаби Алонсо «Челси»дан «Барса» футболчисини олиб келиб беришини талаб қилмоқда [2786]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2576]

«Реал»ни оғир октябрь кутмоқда: Чемпионлар лигаси ва «эл-класико» [2473]

Роналду Португалия терма жамоасига қайтишни режалаштирмоқда [2079]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2053]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [1973]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1866]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик