Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

«Ҳатто хотиним ҳам бу ҳақда билмаганди». Фабрицио Романо япониялик футболчини ҳайрон қолдирди

Баҳо:
+ | -

Фабрицио Романо – жаҳон футболидаги энг асосий инсайдерлардан бири ҳисобланади. У тарқатаётган баъзи хабарларни футболчилар ёки уларнинг аёллари ҳам билмаслиги мумкин.

Икки кун аввал Романо Твиттер орқали япониялик марказий ҳимоячи Мая Йошида фаолиятини «Шальке-04»да давом эттириши ҳақида ёзганди. Йошиданинг «Сампдория» билан шартномаси якунланиб, эркин агентга айланди. Журналист ушбу трансфер ҳақида қуйидагича ёзганди:

«Шальке» япониялик марказий ҳимоячи Мая Йошида билан эркин агент сифатида шартнома имзолайди. У эртага Германияга учиб келади ва тиббий кўрикдан ўтади. Йошида кўпгина жамоалардан тушган таклифга рад жавобини берди. Жумладан, «Трабзонспор»га ҳам».



Йошида ушбу хабарга жавоб ёзди:

«Бу қойилмақом йигит. Ҳатто хотиним ҳам «Трабзонспор» ҳақида билмаганди!»



Маянинг ушбу твити 155 мингдан ортиқ "лайк" йиғди.

Кейин эса Романо футболчига жавоб қайтарди: «Илиқ сўзлар учун раҳмат... Хотинингга айт, менинг саҳифамга обуна бўлсин, сен ҳақингда кўпроқ маълумотга эга бўлиб туради. Сенинг ўйинларингни Италияда кўриш ёқимли бўлди, Германияда эса омад тилайман!»

Манба: sports.ru
Киритилди: 18:32, 06.07.2022.
Ўқилди: 4119 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик