Бир неча йил олдин Кристиан Эриксен "Интер"га ўтганидан кейин "Тоттенхэм" клубига қайтишга ваъда берган эди. Афтидан бу ваъда тез орада бузилади.
Даниялик ҳужумкор ярим ҳимоячи "Манчестер Юнайтед"га текинга ўтишга яқин турибди. Турли манбаларга кўра, 30 ёшли футболчи "қизил иблислар" билан шартнома шартларини келишиб олган. Mirror нашрининг хабарига кўра, 2020 йилда "Интер"га ўтаётганда Эриксен "Тоттенхэм" президенти Даниэл Левига келажакда Англия Премьер-лигасидаги "шпорлар"нинг ашаддий рақибларини таклифларини қабул қилмасликка ваъда берган. Кўриниб турибдики, бу ваъда тез орада бузилади.
Кристиан Эриксеннинг аввалги клуби "Брентфорд" бўлиб, даниялик футболчи 2021/22 йилги мавсумнинг иккинчи ярмини айнан мана шу клубда ўтказган.