Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

«Металлург»: Биринчи давра сарҳисоби

Баҳо:
+ | -

Биринчи давранинг қолдирилган учрашувлари бўлиб ўтгандан сўнг Бекободнинг “Металлург” жамоасига ҳам қисқа муддатли таътил берилди. Футболчилар, мураббийлар Қурбон Ҳайити байрамини ўз уйларида, оиласи, ота-онаси ҳамда фарзандлари даврасида ўтказгач, Бекободда жамланишади. Иккинчи давра тадориги клубнинг ўқув-машғулот масканида олиб борилади. Қуйида жамоа аъзоларининг биринчи даврадаги иштироки сарҳисоби билан танишинг. Уларнинг жамоа натижаларига қўшган улушларини таҳлил этинг.

Майдонга тушмаганлар
2022 йилги мавсумнинг биринчи даврасида “Металлург” мураббийлари штаби 22 нафар футболчининг хизматидан фойдаланди. Ёши катта ўйинчилардан фақат икки нафарига – дарвозабон Владимир Вагин ҳамда ярим ҳимоячи Жасур Ашуровга майдонга тушиш имконияти тақдим этилмади.

Энг кўп ўйнаганлар
“Металлург” таркибида биринчи давранинг барча учрашувларида майдонга тушган футболчилар уч нафар бўлди. Булар – Аброрбек Тошқўзиев, Дамир Темиров ҳамда Забихилло Ўринбоевлардир. Аббос отахонов ҳамда Худойшукур Сатторовларга мураббийлар штаби 12 тадан, Фаррух Иброҳимовга 11 та, Ихтиёр Тошпўлатов, Шаҳзодбек Ғофурбеков ҳамда Ихтиёр Тошпўлатовларга 10 мартадан майдонга тушиш имкониятини беришди.

Майдонда энг кўп вақт тўп сурган футболчи Аброрбек Тошқўзиев бўлди – 1128 дақиқа. Кейинги ўринларда Дамир Темиров – 1023, Забихилло Ўринбоев – 965, Александр Лобанов – 945 бўлишди.

Энг кўп урган футболчи
“Металлург” Суперлигада энг кам тўп киритган жамоа бўлди – 7 та гол. “Металлург” тўпурари эса Дамир Темиров бўлиб турибди – 3 та гол.  Худойшукур Сатторов, Шоҳназар Норбеков ҳамда Аброрбек Тошқўзиевлар эса ўз ҳисобларига биттадан гол ёздириб қўйишган. Голлардан яна бири автогол – муаллифи Самарқанднинг “Динамо” ҳимоячиси Жасур Жумаевдир.

Энг кўп огоҳлантириш олган футболчи
Фарҳодбек Бекмуродов биринчи даврада “Металлург” таркибида энг кўп сариқ карточка олган футболчи бўлди – 4 та. Яна 8 нафар ўйинчимизда 3 тадан огоҳлантириш бор ва уларнинг ҳар бири яна бир марта сариқ карточка билан жазоланадиган бўлса, кейинги ўйинда майдонга туша олишмайди.

Қизил карточка олган футболчи
Фақат битта ўйинчимизга ҳакам қизил карточка кўрсатди. У ҳам бўлса жамоани биринчи давра тугамасидан тарк этган Шоҳназар Норбеков бўлди. Шоҳназар “Бунёдкор”га қарши сафар учрашувида ҳакамдан энг оғир жазога тортилганди.

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 09:28, 07.07.2022.
Ўқилди: 1176 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.