Кириш Регистрация
13/05 00:00 Страсбур 2-1 Метц
13/05 00:00 Клермон 0-1 Лион
13/05 00:00 Нант 1-2 Лилль
13/05 00:00 Монпелье 0-2 Монако
13/05 00:00 ПСЖ 1-3 Тулуза
13/05 00:00 Ренн 1-1 Ланс
13/05 00:00 Марсель 3-1 Лорьян
13/05 00:00 Бетис 3-2 Альмерия
13/05 19:00 Сурхон 1-1 Динамо
13/05 19:00 Насаф 0-0 Бунёдкор
13/05 21:30 Лечче 0-2 Удинезе
13/05 23:45 Фиорентина 2-1 Монца
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив - ОКМК
14/05 22:30 Осасуна - Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид - Алавес
15/05 01:00 Жирона - Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ

«ПСЖ» янги устози Галтье — ким ва қандай мураббий?

Баҳо:
+ | -

Кристоф Галтье ҳақида бироз ўқидим. Озгина ўргандим. Сиз билан бўлишай.

Месси, Неймар ва албатта Мбаппе сингари футболчиларни бошқарадиган Галтье ўзи қандай мураббий? Нега айнан у танланди?

Иккинчи саволга жавоб бериш осонроқ. Кристоф Галтье "Лилль" билан Франция чемпиони бўлган мавсумда ёлғиз ўзи эмасди. У ўша вақтдаги клуб спорт директори Луиш Кампуш билан бирга бунга эришган. Энг қизиғи, ПСЖни қатарлик сармоядорлар қўлга киритгандан буён клуб Лига 1 чемпионлигини фақат икки бор қўлдан чиқарган. Бирини эсладик, иккинчиси 2017 йил "Монако" чемпион бўлганида юз берган ва (диққат) ўшанда ҳам монаколиклар спорт директори Кампуш бўлган. Қизиғ-а!

Луиш Кампушни Францияда яна "трансферлар сеҳргари" дейишади. Сабаби тушунарли. У раҳбарлик қилган клублар трансфер орқали жамғарган маблағи миллиард евро атрофида баҳоланади. Хуллас, шу одам Парижга биринчи келди. Хелайфий уни ПСЖга спорт директор қилди. Табиийки, Кампуш ўзининг синалган шериги Галтьени ҳам Франция пойтахтига олиб келди. Бор гап шу.

Энди биринчи саволга келсак, унга жавоб бериш қийин. Галтьени Симеоненинг "апгрейд" қилинган версияси дейдиганлар бор. Бунга унинг жамоалари кўрсатадиган чуқур ҳимоявий ўйин сабаб. Уни Фергюсондан илҳомланган ҳам дейишади. Боиси шотланд каби 4-4-2'да олдинда бир-бирига вазият яратувчи ҳужумчилар билан ўйнайди. Яна ўзи ҳам Фергини яхши кўришини яширмайди. Лекин қанча ўрганманг, тушунишга ҳаракат қилманг Галтье аввалги ишларини узоғи бор Виктор Осимхен, Николья Пепе ёки Юсуф Язижи каби футболчилар билан қилган. Энди эса унинг қўл остида Месси, Мбаппе ва Неймар каби юлдузлар бўлади. Тамомила бошқа даража. Шунинг учун прогнозлаш мураккаб.

Яна бир нуқта борки, ПСЖ уни танлаб ўз сиёсатини ўзгаритаётган бўлиши мумкин. Клубда ҳали потенциали ишга тушмаган академиялар тизими бор бўлиб, Галтье билан бу томонга ҳам қараб кўриш мумкин. ПСЖ ўз эгалари учун доимий харажатлар манбаи ҳисобланади. Балки шуни ўзгартириш вақти келгандир.

Ориф Толипов

Манба: https://t.me/tolipovuz
Киритилди: 09:46, 07.07.2022.
Ўқилди: 3024 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.