“Ювентус” нидерландиялик ҳимоячи Маттейс де Лигт сотилган тақдирда 3-4 нафар футболчи сотиб олиши мумкин, деб хабар бермоқда журналист Жанлука Ди Марцио сайти.
Манбага кўра, Турин клуби ҳимоячилар Калиду Кулибали (Наполи) ва Никола Миленкович (Фиорентина), шунингдек, ярим ҳимоячи Николо Дзаньоло (Рома) билан қизиқмоқда. Шунингдек, ҳужумчи Алваро Моратанинг (“Атлетико Мадрид”) қайтиш варианти ҳам истисно этилмаган.
Олдинроқ де Лигтга "Бавария", "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. “Ювентус” нидерландиялик футболчини 90-100 миллион еврога сотиши мумкин.