"Манчестер Юнайтед" ёзги трансфер ойнасида ҳужумчи Криштиану Роналдуни сотмайди, деб хабар беради The Independent.
Манбага кўра, 37 ёшли португалияликнинг агенти Жорже Мендеш ўз мижози манкунианликлар клубини тарк этиш имкониятини ўрганмоқда, аммо потенциал харидорлар кўп эмас.
Қайд этилишича, харидорлардан бири "Челси" бўлиб, унинг хўжайинлари ҳужумчининг трансферини кўриб чиқишга тайёр эди, бироқ у жамоа бош мураббийи Томас Тухелнинг мақсадлари рўйхатига киритилмаган.
Шу билан бирга, Мендешнинг потенциал харидорлар билан музокараларининг биринчи раунди шу қадар заиф реакцияга сабаб бўлдики, Роналду маошини сезиларли даражада камайтиришга тайёр эди.
Ўтган мавсумда Роналду “Манчестер Юнайтед” сафида барча мусобақаларда 39 та ўйинда майдонга тушиб, 24 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди. Ҳужумчининг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.