Кириш Регистрация

"Фиорентина" Голлинини "Аталанта"дан 500 минг еврога ижарага олди

Баҳо:
+ | -

Дарвозабон Перлуижи Голлини "Аталанта"ни тарк этиб, "Фиорентина"га ўтди.

2010-2012 йилларда "бинафшаранглилар" академиясида таҳсил олган футболчи улар томонидан бир мавсумга ижарага олинган.

Аввал хабар қилинганидек, трансфер “Фиорентина”га 500 минг еврога тушди. Шунингдек, клуб Голлинини 8 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга.

Италиялик футболчи ўтган мавсумни "Тоттенхэм"да ўтказди ва Премьер-лигада бирорта ўйинда ҳам майдонга тушмади.

Киритилди: 08:04, 10.07.2022.
Ўқилди: 1035 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.