"Арсенал"нинг собиқ юлдузи Пол Мерсон жамоага яна ким кераклигини айтди. У шундай дейди:
"Микель Артета бу ёзда фойдали харидлар қилмоқда. Буни Габриэль Жезусни олиб келинганида ҳам кўриш мумкин. Аммо жамоага яна бир ярим ҳимоячи керак. "Лестер" футболчиси Тилеманс борасида иш олиб борилаётгани ҳақида эшитдик. Агар ҳаммаси менининг қўлимда бўлганида, мен "Лацио" футболчиси Сергей Милинкович-Савични жамоага жалб қилардим".